Get Mystery Box with random crypto!

Замбаракнинг ўқи

Telegram kanalining logotibi zambarakning_oqi — Замбаракнинг ўқи
Kanal manzili: @zambarakning_oqi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.50K
Kanalning ta’rifi

Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида — https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида — @meenov

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 17

2022-12-28 22:54:40 Дорилар ҳақида.

Дорилар рекламаси кўп. Дорихоналар ачиб ётибди. Дорилар истеъмоли эса космосга учиб кетган.

Анув куни битта рекламага кўзим тушди: “қишда иммунитетингизни оширинг, касал бўлмасингиздан профилактика учун фалон дорини ичинг.”

Ақл бовар қилмайди. Одам ҳали тузук, лекин олдиндан дори ичиш тавсия қилиняпти.

~~~

Бизнинг оилада олтин қоида бор, болаларгаям, катталаргаям тегишли: 3 кун кутиш.

Иситма чиқса, бола қайт қилса, ичи кетса, ва ҳ.к. ва ҳ.к. — 3 кун кутамиз. Дарров дори тиқиштирмаймиз. (Бир ёшгача бўлган чақалоқлар бундан мустасно)

Иситма 39дан ошсагина парацетамол берамиз. Ва кутамиз.

3 кун ичида иситмаси тушмаса, ёки аҳволи яхшилашмаётган бўлса, докторга кўринамиз. Чунки 3 кун муддатдан аввал докторга учрасангиз, 99 фоиз ҳолатларда парацетамол ва кўп-кўп суюқлик буюради.

Ўзбекистонда пайтимизда адам доим камида иккита, иложи бўлса учта докторга кўриниб, кейин қарор қабул қилиш кераклигини уқтирардилар.

~~~

Дори кўп ичишда одамларни айблашим қийин. Медицина фалаж ҳолатида, докторлар энг қуйи қатламга тушириб қўйилган пайтда одамларнинг умиди шу рекламаларида кўрган дорилардан-да.

Ковид пайтида одамларга гидроксихлорохин тарқатган соғлиқни сақлаш тизимидан яна нима кутиш мумкин?

Тизим ишламаганидан кейин, ундан нажот бўлмаганидан кейин, одамлар нажотни дорилардан излайди-да.

~~~

Хусусий клиникалар ҳам тўлиб-тошиб кетибди. Хоҳласангиз томоғингизни ювдирасиз, истасангиз капельница оласиз, ўзингизни-ўзингиз “даволайсиз”. Хусусий клиникаларнинг бирортаси клиент келганда “сизга бу муолажа керакмас” деб айтармикин?

~~~

Антибиотикларга резистентлик (қаршилик) аҳоли орасида қанақа экани ҳақида ўйлашгаям қўрқаман. Эээҳ…

@zambarakning_oqi
5.6K viewsedited  19:54
Ochish/sharhlash
2022-12-28 18:28:43
Адам стейк пиширдилар бугун.

@zambarakning_oqi
3.1K views15:28
Ochish/sharhlash
2022-12-27 14:19:05 Нормал давлатда вазир ва яна бошқа алоқадор амалдорлар истеъфога чиқарди. Пешкалар эмас.

Нормал давлатда вазирлик ва алоқадор ташкилотларнинг тити-питиғи чиқарилиб, текшириларди. Одамлар ишхонасидан наручникларда опчиқиб кетиларди.

Нормал давлатда, 18 норасида ҳаққи, мотам эълон қилинарди.

Нормал давлатда бу фожеа телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, чойхоналарда тўхтовсиз муҳокама қилинарди. Журналистлар ҳаммасини кавлаб, чириган тизимни очиб ташлашарди.

Нормал давлатда-да, мунтазам ренессансда бўладиган давлатда эмас.

@zambarakning_oqi
17.3K views11:19
Ochish/sharhlash
2022-12-27 14:14:02 Самарқанддаги болалар шифохонасида Ҳиндистонда чиққан Док-1МАКС деган дорини ичиб, вафот этган болалар сони 15 нафар эмас, 18 нафар экан (яхшиям омбудсман бор экан, йўқса, менимча, қурбонлар кўпроқ экани ҳеч қачон айтилмасди); ҳаммаси ҳам Самарқанддан эмас, ён-атроф вилоятлардан бўлганлари ҳам. Болалар омбудсманининг аниқлашича, вафот этган болаларнинг бари 6 ёшдан кичик, 15 нафари эса 3 ёшгача бўлган болалар (даҳшат!). Қўшимча қилинишича, “Самарқанд шаҳар прокуратураси ҳар бир ўлим ҳолати бўйича суриштирув-тергов олиб бормоқда”.

Болалар омбудсмани бу мавзуни эслатгач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам тилга кирди: шу ўлимлар сабабли 7 киши ишдан олинибди (ким улар, қаерда ишлайди, бу воқеаларга қанчалик алоқадор, айби нима – айтилмаган), тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилибди. Тушунишимча, икки ой ичида 18 бола бир доридан заҳарланиб ўлганига қарамай, ҳали ҳам бирор жиноят иши қўзғатилмаган.

Дарвоқе, “заҳарланиш” деган жойи бўйича – ССВнинг маълум қилишича, “олиб борилган дастлабки ўрганишлар дорининг ушбу серияси таркибида этиленгликоль мавжудлигини ҳам кўрсатган. Ушбу модда заҳарли”. Мана шу жойига тушунмадим очиғи – дорининг ушбу серияси таркибида шунақа заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди?

Мингта қонун, ҳужжат, ҳар турли санпинлар чиқариб ташлагансизлар-ку, ўшаларда ёзилган тартиб-қоида бўйича “дорининг ушбу серияси таркибида” заҳарли модда борлиги қачон аниқланиши керак эди? Дорини Ўзбекистонга олиб кириш вақтидами? Шундай дорини ичиб, аҳволи ёмонлашган биринчи боланинг ўлимидан кейинми? Бешинчи ўлимдан кейинми? 10-ўлимдан кейинми? 15-ўлимдан кейинми? Қачон?

Дорининг “ушбу серияси таркибида” шундай заҳарли модда борлиги нега 18 бола ўлгунича аниқланмаган? Ким жавоб бериши керак бунга? Шуни аниқлашга масъул бўлган масъул ким? Шу масъулнинг устидаги масъул ким? Сизлар ҳам одаммисизлар? Қанақа одамсизлар?

Одам дегани сал-пал қўрқади. Қўрқиши керак, ҳар ҳолда. Булар қўрқмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарсадан қўрқмайди. Менимча.
2.7K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-12-25 22:04:53
Ҳеҳ, ёқмай қолсин. Бир сўм ҳам тўламайман.

@zambarakning_oqi
2.2K views19:04
Ochish/sharhlash
2022-12-25 11:45:51 Бир хил қутбли магнитларни бир-бирига яқинлаштирсангиз, қочади, шундайми? Тошкентда машина хайдаш ҳам шундай экан.

Секин тиқилиб келавераркансиз, ёнингиздаги машинаям секин қочаркан. Худди магнитга ўхшаб.

Бир неча марта “поворотник”ни ёқиб, кутдим, ҳеч ким қўйиб юбормади. Энди мана секин чиқиб келишни ўргандим.

~~~

“Аварийка” ёқиш ҳам удум бўлибди.

Пиёдани ўтказворишдаям аварийка ёқишяпти. Йўлингизни сиқиб кетсаям, аварийка ёқиб, узр сўраб қўйишяпти.

Олдимда “поворотник”ни ёқиб, полосамга ўтмоқчи бўлганларга йўл беряпман. Кейин аварийка билан раҳмат айтиб кетишяпти. Шунақа қилишса хурсанд бўламан, йўл бераман. Лекин сиқиб кетиб, кейин “узр” сўраганларни сўкяпман.

~~~

Кўчаларда ёрқин реклама эълонлари ёмон чалғитяпти. Бекорга ривожланган мамлактлардаги шаҳарларда LED-экранларга чегаралар ўрнатилмаган.

Масалан, Уч қаҳрамон айланмаси. Қоп-қоронғу, бирорта столба ёқилмаган. Лекин ўртага ҳаддан ташқари катта ва ёруғ экран. Ранглари шунақанги тез ўзгарадики, кўзни қамаштириб юборади. Бунақа шароитда пиёдаларни ҳам, бошқа машиналарни ҳам кўриш қийин.

Машойиҳлар айтганидек, “соққани қилиш кере”, қолгани бир гап бўлар.

@zambarakning_oqi
6.1K views08:45
Ochish/sharhlash
2022-12-24 17:19:15 Ўзбекистонлик маркетинг ва брендинг мутахассиси, тадбиркор, Lokals брендинг агентлиги раҳбари, адаш Фарҳод Норбаев билан Канада ҳаёти, у ерда тадбиркорлик ва бизнес ҳақида рус тилида сўзлашдик.

Кўриб, лайк босиб, улашиб қўёрослар —



@zambarakning_oqi
3.5K views14:19
Ochish/sharhlash
2022-12-23 21:33:09 4 йил олдин Блогерлар чемпионатида фарммафия ҳақида пост ёзганимда, роса шов-шув бўлганди. Менга “эҳтиёт бўл, энг қўрқинчли мафия фарммафия бўлади, отиб кетишмасин” дейишган. Яна айтишганки, “рисоладаги ҳолатда соғлиқни сақлаш тизими фармсаноатга буюртма беради, бизда эса фармсаноат соғлиқни сақлашга буюртма беради, соғлиқни сақлаш унинг буюртмасига кўра ташхислар қўяди, рецепт тизимининг ҳануз жорий қилинмаганига шу сабаб”. Буларни мишмиш деб шундай қулоғимнинг ёнидан ўтказворганман.

Дори воситалар ортидан бирданига 15 (17) нафар бола ўлгани ҳақидаги хабар шу мишмишларни эсга солди. Ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганяпти дейилди, бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органлари шуғулланяптими? Тергов-суриштирув, жиноят иши очиш деган нарсалар йўқми?

17 нафар фариштани бирданига йўқотдик. Бу миллий фожиа, аламли. Ҳамон дорихоналарда дорилар рецептсиз сотиляпти. Бу миллий хавф-ку. У дори номли заҳар қай йўллар билан дорихонада пайдо бўлди? Ўша йўллар орқали бошқа заҳарлар ҳам келиб қолмагани ва бировнинг жонига хавф туғдирмаслигига кафолат борми?

Бу масалани жиддий кўтариш керак. Битта болани дунёга келириб катта қилиш ўзимас. Биз 36 миллион бўлсак-да, йилига 900 мингтадан кўпаяётган бўлсак-да, ҳар бир фарзандимиз қадрли. Саволларга жавоб, айбдорларга жазо, бошқа қайтарилмаслигига кафолат керак.

@shahnozxon
2.8K views18:33
Ochish/sharhlash
2022-12-22 16:08:39
Ютубда савол беришибди. Нима деб жавоб қиламиз? Комментларда айтворинглар-чи

@zambarakning_oqi
3.6K views13:08
Ochish/sharhlash
2022-12-22 11:03:52
«УЛАР» лойиҳасининг 34-сони меҳмони Дарё.уз асосчиларидан бири, «Замбаракнинг ўқи» телеграм канали муаллифи Фарҳод Файзуллаев. Биз улар билан Канадага кетиш сабаби, шахсий уйи, Россия бошлаган уруш, сиёсат, Европадаги миллатчилик ҳақида гаплашдик.

Тўлиқ интервьюни кўриш учун:



@ularshow
1.3K views08:03
Ochish/sharhlash