Get Mystery Box with random crypto!

Ўт балоси, сув балоси, разворот балосидан ўзинг асра. Тошкент | Замбаракнинг ўқи

Ўт балоси, сув балоси, разворот балосидан ўзинг асра.

Тошкентдаги разворотларни эпақага келтириш керак.

Қаранг-да: қайрилиб олмоқчи бўлганлар ҳеч қачон, ҳеч қачон битта полосада кутмаяптилар. 2—3та машина йиғилган бўлса, кейингиси иккинчи, энг безбетлари учинчи полосадан тиқилишади.

Тиқилгани майли, кейин қарама-қарши йўлга тумшуғини чиқариб олиб, тўғридан келаётганлар йўлини тўсиб, яна камида битта полосани эгаллашади. Оқибатда, шаҳарда чап полосадан юриб бўлмай қолибди.

Бунинг ечими бор. Разворотга эҳтиёж туғдираётган жойларда чорраҳалар очиш керак. Масалан, Юнусободдаги ош маркази кўчасидан Юнусобод “домхона”ларига кетиш учун аввал ўнгга, Амир Темур кўчасига юриб, Шаҳидлар хотираси майдони олдидан разворот қиволиш керак.

Бу разворот ўрнига, ўша кўчалар кесишмасида светофорли чорраҳа қилиш керак. Биратўла шаҳидлар учун мўлжалланган, 8 полосали кўчани светофорсиз кесиб ўтишга мажбурловчи пиёдалар йўлаги ҳам хавфсизроқ тус олади.

Кўприклар тагида ҳам светофорли чорраҳалар бўлиши керак. Масалан, Аҳмад Дониш ва Амир Темур кесишмасида. Масалан, Кичик ҳалқа йўли (“Софийский”) ва Амир Темур кесишмасида.

Разворотлар, бир қарашда, светофорсиз ҳаракатни таъминлагандек туюлади. Аммо улар яратаётган хавф қандай катталиги инобатга олинмайди.

Хуллас, разворотлар чорраҳаларга алмаштирилиши керак.

@zambarakning_oqi