Get Mystery Box with random crypto!

Юқоридаги пост айни ҳақиқат. Америкадаям, Канададаям, сизнинг | Замбаракнинг ўқи

Юқоридаги пост айни ҳақиқат. Америкадаям, Канададаям, сизнинг айбингиз билан ЙТҲ бўлса, йиллар давомида жаримасини тўлайсиз.

Мен 2017 йил машинамни урганман, айб менда бўлган. Ремонтига сарфлаган пулим ҳолва бўлди суғуртам ошганига солиштирганда. Битта авария сабаб 6 йил давомида суғурта учун икки баравар кўп пул тўладим. Ҳисоблаб чиқсам, бу муддат ичида авария сабабли қўшимча қарийб 13 минг АҚШ доллари тўлабман.

Машина ремониям майли, ГАИ жаримаси ҳам. Лекин 6 йил давомида хавфли ҳайдовчилар рўйхатига тушиб қолганим жуда катта суммага айланган.

Агар одам уриб юборсангиз ёки телефон билан қўлга тушсангиз, қимматлашган суғурта нафақат сизга, балки уйингиздаги барча ҳайдовчиларга таъсир қилади.

Агар такроран қоида бузаверсангиз, суғурта полисингиз буткул бекор қилиниши мумкин. Суғуртасиз эса, правангиз бўлса ҳам, машина ҳайдаш мумкин эмас.

@zambarakning_oqi