2023-01-03 11:38:01
Бир қизиқ кузатувнинг жавоби ўзи келиб қолгани ҳақида
Куни кеча Канадада яшовчи Фарход Файзуллаев твиттерда бир қизиқ твит қолдирди. Цитата: "
Интернетни ўқисанг, ҳамма камбағал, 1 миллионга яшаяпти, газ-свет йўқ, болалар ўляпти, бошқалари машина тагида қоляпти. Тошкентда эса ресторанларда одам лиқ тўла, ҳаммада машина, соққани босиб ётишибди.Тушунмаяпман. Когнитив диссонанс."
Фарход акани твити остида "Ўзбекистондаги ҳаёт фақат Тошкентдан иборатмас" каби гаплар янграган. Лекин, вилоятларда ҳам шуни гувоҳи бўламан, емакхоналар тўла...
Так вот, кеча блогер Макцим Кацнинг бир видеосини кўриб қолдим. Унда айтилишича, уруш бошлангандан бери Россияда ҳамма иқтисодий параметрлар пастга шўнғиган, фақатгина умумий овқатланиш соҳаси ривожланиб, тепага кўтарилган.
Буни одамларни эртанги кунга режа қилмаётгани, бугунги кунида мазза қилиб еб ичиб яшаётгани билан тушунтирган. Пул ғамлагани йўқ, чунки эртагага умиди йўқ, шунчаки бугун яшаб қолайлик деган ўй билан яшашяпти...
Бизда ҳам уруш кетяпти, қиш билан. Заправка, свет, газ муаммолари, ҳеч бўлмаса чойхонада одамлар ўзини яхши хис қиляпти шекил... Ўйлаб кўрадиган ери ома...
@nurbekalimov
4.8K views08:38