Get Mystery Box with random crypto!

Қарийб бир ой давом этган сафаримиз бугун қариди. Бу постни We | Замбаракнинг ўқи

Қарийб бир ой давом этган сафаримиз бугун қариди. Бу постни WestJet авиакомпаниясинг Боинг-787 Дримлайнер самолётида ўтириб ёзяпман. Яна 2,5 соатлардан сўнг Калгарига қўнамиз.

Ушбу саёҳатимиз жуда мазмунли бўлди.

Биринчи Калгаридан Амстердамга учдик (8,5 соат). У ерда бир кун қолиб, озгина шаҳар айландик, дам олдик.

Эртаси куни Амстердамдан Истамбулга равона бўлдик (3,5 соат). У ерда бизни ота-онам кутиб олишди. Туркияда 3 кун улар билан айландик ва Тошкентга йўл олдик.

Тошкентда деярли ҳар куни қариндошлар, танишлар ва дўстлар меҳмон қилишди, тинмай тансиқ таомлар едик. Атрофимда шунча кўп дўсту биродарларим борлигидан бошим осмионга етди. Етти ёт бегоналар ҳам меҳмонга чақириб, қўйишмади.

Янги йилни ўтказиб, Ўзбекистон ҳаво йўллари учоғида Франкфуртга бола-чақам ва ота-онам билан кетдик (қарийб 9 соат). Гирмонда машина олиб, Германинянинг бир неча шаҳрини, кейин Нидерландиянинг бир қатор шаҳарларини беш кун давомида айландик.

Мана бугун, 7 январь куни Амстердамдан Калгари томон йўлга тушдик (яна 9 соат). Болалар ҳам, Умида ва мен ҳам жуда мазза қилдик.

Саёҳат давомида иккита хулосага келдим:

Биринчидан, кўпроқ саёҳат қилиб туриш керак экан. Шунда ўзингиз яшаётган худуд билан борган жойларингизни солиштириб, плюс ва минусларини ўрганишингиз мумкин бўларкан.

Иккинчидан, Ўзбекистонда хусусий бизнес ва баъзи давлат хизматлари анча ривожланибди. Тошкентда, айниқса, сервис сифати кескин кўтарилибди. Тошкентда одамлар қўлида пул кўпайибди; пул топиш, бизнесни юритиш, калла жойида бўлса, осонлашибди.

Мен ватанга, янгиликлар ва танишлар ҳикоялари таъсирида, жуда паст кутилмалар билан боргандим. Аммо кутилмаларим хато бўлганини кўрдим ва бундан хурсанд бўлдим.

Мана шунақа гаплар. Энди озгина дам олиб, яна иш-уй-мактаб-бозор-мошхўрда режимига тушиб оламиз.

@zambarakning_oqi