Get Mystery Box with random crypto!

Калгари ҳокимияти 2023 йил учун мулк солиғи миқдорларини эълон | Замбаракнинг ўқи

Калгари ҳокимияти 2023 йил учун мулк солиғи миқдорларини эълон қилди. Уй эгалари ҳокимият сайтига кириб, уйлари неча пулга баҳолангани ва қанча солиқ тўлаш кераклигини кўришлари мумкин.

Уйимиз бу йили 703 минг Канада (524 минг АҚШ) долларига баҳоланибди ва бир йилда 4606 Канада (3431 АҚШ) доллари мулк солиғи тўларканмиз.

2022 йилда уйимиз 586 500 Канада (468 минг АҚШ) долларига баҳоланганди ва 4176 Канада (3336 АҚШ) доллари миқдорида мулк солиғи тўлагандик.

Шаҳарда алоҳида турувчи уйларнинг медиан нархи 555 минг Канада (413 минг АҚШ) долларини ташкил қилибди.

@zambarakning_oqi