Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 321.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar

2024-05-12 11:19:14 #Кадровик
Пенсия қандай ҳисобланади
?

1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади:

ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас;

ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас.

Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади?

Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
53.4K views08:19
Ochish/sharhlash
2024-05-12 10:02:45 Автомобилни рўйхатдан ўтказиш 34 минг сўмми?

Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўлов амалга оширилади.

Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига
ИЛОВА

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
48.3K views07:02
Ochish/sharhlash
2024-05-11 19:38:09 Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
62.1K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2024-05-11 17:10:37 Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади?

Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси;

2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари;

3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича;

4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари;

5) прокурор.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.8K views14:10
Ochish/sharhlash
2024-05-11 15:17:53 1-июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
53.7K views12:17
Ochish/sharhlash
2024-05-11 13:02:35
Гулчилик фаолияти учун 1 гектаргача ер берилади.

Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
48.9K viewsedited  10:02
Ochish/sharhlash
2024-05-11 12:46:36 Давлат божидан имтиёз

Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларига давлат божи масаласида жуда катта имтиёз берилган. "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунинг 8-моддаси 35-бандида ва мазкур қонуннинг 9 - моддасининг 20-бандида "Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари" — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.1K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash
2024-05-11 10:22:24 #Солиқ_имтиёз
Кўпчилик қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари бу солиқ имтиёзи борлигидан хабардор эмас.


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган.

Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса;
ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар
киради:

1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
3) ипакчилик маҳсулотлари;
4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар.

Солиқ имтиёзидан фойдаланинг
my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.3K views07:22
Ochish/sharhlash
2024-05-10 19:46:39 ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ

ЖАВОБ:

572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
18.2K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-05-10 19:17:48 "Eng yaxshi maktab" Республика ижтимоий лойиҳасининг тугашига 14 кун қолди

Жараён ўзининг энг қизғин палласига кирди 24 май куни ғолиб мактаблар эълон қилинади ва умумий қиймати 100 000 00 сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Ғолиб мактабларнинг ижобий фаолияти ижтимоий тамоқларда ёритилади

Ўз мактабингизга овоз беринг бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради. Битта шахснинг фақат битта мактабга овоз бера олиши жараённи адолатли боришини таъминлайди.

Мактаблар рўйхати
@eng_yaxshi_maktab_bot
23.3K views16:17
Ochish/sharhlash