Get Mystery Box with random crypto!

Соя, каучук ва шафран қани? Янги давр бошлангач ташрифлар дав | bakiroo

Соя, каучук ва шафран қани?

Янги давр бошлангач ташрифлар давомида қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни диверсификациялаш борасида жуда кўп топшириқлар берила бошланди.

Афсуски, ҳозир бу топшириқларни аксарининг ижроси-ю, натижасини ҳам биров билмайди. Эсдан чиққан.

Масалан, 2017 йилда Ўзбекистоннинг тоғ олди туманларида шафран (заъфарон) етиштириш бўйича топшириқлар бўлган. Бир нечта туманда айнан шафран етиштириш учун плантациялар ташкил этилган. Миллиард миллиард кредитлар ажратилган.

Янги давр бошида яна Ўзбекистонни буюк Каучук етиштирувчи мамлакатга айлантириш режалари бор эди. Ангрен шина заводи деган аср лойиҳалари чизилган (карантиндан силласи қуриётганганда халққа эмас. айнан мана шуларга давлат томонидан субсидия берилгани эсингиздадур). Миллиардлаб пул сарфлаб каучук дарахтлари келтирилган. Лекин қани ўзбек каучуги? Пуллар, миллиардлар қаёққа кетди?

Кейин, охирги йилларда соя экиш кампанияси бошланди. Катталарга шоу томоша кўрсатиш борасида етакчи бўлган Андижонда "Андижон тажрибаси" яратилди. Соя етиштирмаган фермерлар сўкилди, ҳақоратланди. Лекин соянинг ўзи йўқ.

Балки адашаётгандурман, дея статистикани титдим. Билиб бўладими, Ўзбекистон балки аллақачон буюк каучук, буюк соя ва буюк шафран давлатига айланиб бўлгандир, биз билмагандирмиз?

Лекин афсуски, расмий статистика бўйича 2017 йилдан токи 2021 йил 9 ойи якуни бўйича 1 килоям соя, бир грамм ҳам шафран ва бир тоннаям каучук етиштирилмаган.

Афанди айтганидек, агар бу мушук бўлса, гўшт қани, агар бу гўшт бўлса, мушук қани?