Get Mystery Box with random crypto!

Ипотека имконияти рейтингида энг ёмон ўнталикдамиз Numbeo туз | bakiroo

Ипотека имконияти рейтингида энг ёмон ўнталикдамиз

Numbeo тузган аналитикага кўра, ипотека кредитларига имкониятлар рейтингида Ўзбекистон 111 давлат орасида 103- ўринни эгаллаган.

Таҳлилларга кўра, ўзбекистонликлар ипотека тўловлари учун ўртача даромадининг 3,55 баробарини сарфлашлари керак бўлади. Ўзбекистон билан бир хил кўрсаткичга аксар рейтинглардаги қўшнимиз Венесуэла ҳам сазовор бўлган.

Уй-жой нархларининг жон бошига даромадларга нисбати 17,42ни ташкил этган. Яъни, аҳволимиз бу масалада сал яхшироқ: ўртача ўзбекистонлик ўртача уй-жойни сотиб олиши учун 17 йилликдан кўпроқ даромадларини сарфлашларига тўғри келади.

Мазкур рейтинг давлат ипотека дастури бўйича субсидияларни ва фоиз компенсацияларини инобатга олмаган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва умуман ипотека имконлилигини таъминлашга уринаётган қашшоқ мамлакатлар учун энг катта муаммолардан бири аҳолининг ўта кам даромадлилиги ва ундан ҳам ёмони расмий даромадларга эга аҳоли улушининг паст кўрсаткичда қолаётганлиги ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ҳукуматнинг асосий ҳаракатларида аҳоли даромадларини оширишга эмас, уй-жой нархини пасайтиришга кўпроқ урғу қаратилади.