Get Mystery Box with random crypto!

bakiroo

Telegram kanalining logotibi the_bakiroo — bakiroo
Kanal manzili: @the_bakiroo
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.44K
Kanalning ta’rifi

Ўйиндан ташқари фикрлар
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 260

2021-12-30 11:29:07
FACE ID YORDAMIDA BIR ZUMDA SHAXSNI ANIQLASH TIZIMI

Aloqabank Zoomrad to‘lov tizimida foydalanuvchilar uchun Face ID orqali masofadan shaxsni aniqlash xizmatini joriy etdi.

Siz endilikda pasport rasmini yuborishingiz va javob kelishini kutishingiz shart emas – Zoomrad tizimi orqali identifikatsiya bo‘limiga o‘ting, tug‘ilgan kuningiz sanasi, pasport ma’lumorlari va selfi orqali rasmga tushib yuborishning oʻzi kifoya, Zoomrad bir necha soniyalar ichida avtomatik ravishda sizni shaxsingizni tasdiqlab beradi.

Endilikda Zoomrad tizimi foydalanuvchilari O‘zbekistonning istalgan bank kartasi orqali omonatlar ochishlari mumkin, tez orada esa kredit mahsulotlaridan foydalanish ham mumkin bo‘ladi.

Zoomradni yuklab olish │ Telegram │ Instagram | Reklama
10.3K viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2021-12-30 09:38:39 Янги ижтимоий шартнома керак

Абдулла Абдуқодиров "Биз нега камбағалмиз?" циклидаги учинчи охирги мақоласини эълон қилган. Аввалги мақолалар қисқача мазмуни бу ерда.

Муаллифга кўра, ўзбек жамияти ҳаддан зиёд қутблашиб бормоқда. Кучли табақаланиш фонида кечаётган қутбланиш охири қандай якунланиши мумкинлиги тўғрисида баҳсли хавотирлар билдирилган.

Табиийки, вазиятни ўнглаш ва юмшатиш учун қатор таклифлар илгари сурилади:

Биринчидан, жамиятда давлатга бўлган ишонч қайта тикланиши керак.

Иккинчидан, охирги беш йилдаги барча фармон ва қарорлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиши зарур, бунда шахсий ва тор доираларга совға қилинган барча индульгенциялар бекор қилиниши лозим бўлади.

Учинчидан, хўжалик субъектларига тақдим этиб келинаётган компенсация ва субвенцияларни тўлиқ тўхтатиб, бу маблағларни мактаб, боғча, умуман ижтимоий неъматлар яратишга юборилиши керак. Бюджетнинг инвестицион қисми жиддий қисқартирилиши зарур.

Тўртинчидан, амалдаги солиқ тизимини тўғри солиқлар улушини оширган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва кичик бизнесга солиқ юкини камайтириш лозим.

Бешинчидан, ноқишлоқ ерларга хусусий мулкчиликни жорий этиш ва энг асосийси бу ҳуқуқларга истисносиз амал қилиш зарур.

Олтинчидан, ҳокимият ва давлат органларининг бизнес, банк ва молиявий тузилмалар фаолиятига аралашишга чек қўйиш керак бўлади. Балки бу бўйича намойишкорона суд маҳкамалари ҳам ўтказиш лозим.

Еттинчидан, давлат аппаратини, вазирлик, агентлик ва умуман бир-бирини такрорлаётган функцияларни кескин қисқартириш зарур.

Ва охиргиси, бюджетни, давлат ва квазидавлат харажатларини қисқартириш лозим. Мамлакатнинг консолидациялашган бюджети яқин 10 йилда ЯИМнинг 13-15% атрофида бўлиши зарур.

Хуллас, мамлакатга янги муқобил кун тартиби ва янги ижтимоий шартнома керак!
10.9K viewsedited  06:38
Ochish/sharhlash
2021-12-30 08:06:36 Эрдоган ваъдаларининг эффекти тугаб битмоқда

Йилнинг охирги ҳафтаси турк лираси билан яна оғир кечмоқда. Ўтган ҳафтадаги доллар/лира жуфтлигининг 10,6га қадар жиддий мустаҳкамланиши ортидан душанбадан бугун тонггача лира яна 20 фоизлик қийматини йўқотди. Айни дамларда савдолар 12,80дан ўтмоқда.

Ўтган ҳафтадаги эйфория исканжасида Туркия расмийлари доллар/лира курсини 9гача туширилиши ҳақида баёнотлар беришни бошлашганди.

Гап шундаки, валюта рискини давлат ўз зиммасига олиши борасидаги Эрдорган ваъдаларининг иқтисодий маъноси ва амалий кучи йўқлигини тобора кўпроқ туркияликлар тушуниб етишмоқда.

Статистика мамлакат валюта захиралари камайишда давом этаётганини кўрсатмоқда. Демак, ўтган ҳафтадаги лиранинг мустаҳкамланиши фақат мисли кўрилмаган интервенцияларга бориб тақалади. Шунингдек, туркияликлар валютадаги депозитларининг қолдиғи ўтган ҳафта камайгани йўқ, бу ҳафта эса ҳатто яна оша бошлади. Яъни туркияликлар валютадаги депозитларини ечиб, лирага ўтказишни исташмади. Ҳатто келаси йилдан валютадаги депозитлар бўйича 1,5 фоизлик комиссия киритилиши бўйича чораларнинг эълон қилиниши ҳам ҳеч қандай натижа кўрсатгани йўқ.
10.2K views05:06
Ochish/sharhlash
2021-12-30 06:00:06"ЕОИИ ҳақида гап кетганда, унга қўшилиш ёки қўшилмасликни Ўзбекистоннинг ўзи ҳал қилади"

Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм интервью берипти.

Жаноб элчи, хусусан, шундай деган:

"Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши – асосий устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Чунки у дунёнинг бошқа мамлакатлари билан эркин савдо қилиш имконини беради, умумий стандартларни белгилайди. Биз ҳозирги кунда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши учун техник ёрдам кўрсатяпмиз.

Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақида гап кетганда, унга қўшилиш ёки қўшилмасликни Ўзбекистоннинг ўзи ҳал қилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, биз Ўзбекистонга олдин Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишни тавсия қилиб келамиз. Чунки биз ҳамкорликда ишлаган кўплаб бошқа давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб айта оламанки, агарда мамлакат аллақачон бирор иқтисодий иттифоқ таркибида бўлса, унинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши қийинлашади.

Ўқинг.

Кўринг.
10.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:47:37 Яна номиналига нисбатан 3,43 баробар

Очиқланган муҳим фактларга ишонилса, Капиталбанк ўз акцияларини номиналидан ўртача 3,43 баробар қимматроқ нархда сотиб олиш таклифини эълон қилган.

Агар эсласангиз, ноябрь ойининг охирида ҳам худди шундай нархда банк акциялари Алишер Усмановнинг тузилмаларига сотилганди.

Юселлни бепул шартларда қўлга киритган россиялик миллиардер Капиталбанкка шунча юқори қиймат тўлагани, албатта, эътиборга сазовор.

Бу сафар Банкнинг 166 252 734 дона акциясини сотиб олишни Банкнинг ўзи амалга оширади. Битимнинг жами қиймати бугунги курсларда 540 миллиард сўмдан ошади.

Капиталбанкнинг жами капитали 1 октябрь ҳолатига 1 193 миллиард сўмни ташкил этгани ва бўлажак битим бирдан юз берса капитал етишмовчилигини келтириши мумкинлиги инобатга олинса, ўз акцияларини сотиб олиш бир неча траншларда амалга оширилади. Катта эҳтимол, сотиб олинган акциялар муддатли шартларда яна Усмановнинг тузилмаларига таклиф этилади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ўз акцияларини сотиб олиш фақат Марказий банк розилиги билан амалга оширилади. 30 йиллик мустақил тарихимизда регулятор хусусий банкларга ўз акцияларини сотиб олишга рухсат бергани ҳолатини, тўғриси, эслолмайман.
6.8K viewsedited  14:47
Ochish/sharhlash
2021-12-29 17:23:59
Янги йилни янги IPhone билан кутиб олинг!

Шартлари жуда оддий экан. Мана шу постда танишиб чиқишингиз мумкин https://t.me/bugunrasmiy/17341

Байрамни ажойиб совға билан кутиб олишга нима етсин?! Шошилинг, барчага омад.

Реклама
6.9K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2021-12-29 15:43:35 Кредитларнинг қарийб ярми пойтахтда ўзлаштирилган: ҳозирги Ўзбекистонда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас

Тенгсизлик ва фарқларнинг ошиб бораётгани ҳақида кўп ёзамиз. Чунки бу шахсан мени қўрқитади. Ўзбекистондаги тенгсизлик барча кесимларда ортиб бормоқда: бойлар ва камбағаллар, марказ ва вилоятлар, шаҳар ва қишлоқлар, эркак ва аёллар ўртасида, вҳк.

Бу йилдан бошлаб Марказий банк кредитларининг ҳудудлар қирқими тўғрисида маълумот бера бошлади. Ўзи бусиз ҳам ҳудудлар қирқимида концентрация ўта юқори. Лекин 2021 йил давомида бу кўрсаткич яна фақат ошиб борди.

1 декабрь ҳолатига кредитларнинг 48,9%и Тошкент шаҳрига тўғри келади. Пойтахтнинг улуши йил давомида 1,5 фоиз бандига ошган. Солиштириш учун, Қорақалпоғистон ҳиссасига жами кредитларнинг атига 2,6%и тўғри келади, Пойтахтдан қарийб 20 баробар кам. Эътиборлиси, Қорақалпоғистон ва бошқа депрессив вилоятларнинг улуши фақат камайиб бормоқда.

Бу билан кредитларни ажратишни тўхтатиб Қорақалпоғистон ё Сурхондарёда беришни бошлаш керак демоқчимасман. Шунақа аҳмоқлик ўтган даврда ростанам кузатилган, банкларга пойтахтда филиал ё мини банк очишга рухсат берилмасди. Вилоятларга кредит ажратиш режаси маъмурий йўл билан баландроқ бўларди. вҳк. Бу нотўғри йўл.

Биз сигналларни тўғри ўқишни бошлашимиз керак.

Нега бизнес вилоятларда эмас, Тошкентда кредит олишни маъқул кўради? Балки вилоятлардан бизнес ва пулни қочишига чуқур маъмурий аралашув билан боғлиқ сабаблар бордир. Нега вилоятларда муаммоли кредитлар (NPL) улуши кўпроқ?

Кредитни қўя турайлик, нега омонатчилар ва депозиторлар пулини опкелиб Тошкентдаги банкларга қўйишни маъқул ва хавфсиз деб билади?

Ҳаммаси фақат кучайиб бораётган маъмурий аралашув, босим ва директиваларга бориб тақалмайдими? Масала ўша кўпчилик зерикарли дейдиган мулк ҳуқуқига, унинг ҳимояланмаганига боғлиқ эмасми?

Оддий мисол. Меҳнатга ҳақ тўлаш вилоятларда пойтахтдан 3-4 карра арзон. Нега банклар ё йирик корпорациялар кўп меҳнат талаб қиладиган Алоқа марказларини Фарғонада, ё Қаршида очмайди? Ахир бино ижараси ҳам арзон бўлса?

Чунки вилоятларда қайсидир компаниянинг алоқа маркази иш бошласа, эртасига ҳокимиятдан топшириқ келиб тушиб туради. Юклама, Харажат ёки Ноқонуний иш билан боғлиқ. Эшагидан тушови қимматга тушади.

Шунинг учун бу рақамлардан ҳайрон бўлмаслик керак.

@the_bakiroo
8.6K views12:43
Ochish/sharhlash
2021-12-29 14:40:25
TBC UZ’da kreditni yanada manfaatli shartlar asosida oling!

Endi siz ushbu imkoniyatlardan foydalana olasiz:
Kattaroq summalar – 50 000 000 so‘mgacha
Pastroq stavkalar – yiliga 28% dan boshlab
Bonuslar - kredit summasidan 2% yangi mijozlarga sovg‘a

Rasmiy ish haqingiz bo‘lsa bas. Ijobiy kredit tarixi ham zarar qilmaydi.
TBC Bank – insonlar hayotini osonlashtiramiz!

Sayt: https://tbcbank.uz/uz/product/kredity
24/7 Baxt markazimiz (koll-markaz) telefon raqami: 1150

reklama
8.5K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-12-29 13:28:39 Қиммат машина орзусидаги Ҳокимликлар ҳийла ва найрангга ўтишмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарид қилмоқчи бўлган 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort автомобили масаласида жамоатчилик ва назорат органлари ўта муҳим бўлган бир нуқтани назардан четда қолдиришмоқда.

Ҳозир гўёки автомобилни ҳарид қилиш қарори бекор қилингани ва маблағлар “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилганини айтишиб, масалани ёпди-ёпди қилишмоқчи.

Аслида Сирдарё вилоят ҳокими яна битта хизмат автомашинаси сотиб олишга умуман ҳаққи бўлмаган. Ҳукумат қарорига кўра, вилоят ҳокимларига фақат битта, қиймати 2000 БҲМгача бўлган (ёки 540 миллион сўмгача) хизмат автомашинаси мумкин.

Вилоят ҳокими жаноб Мирзаевга бириктирилган Тойота Прадо хизмат автомашинаси бор, яъни Мирзаевнинг Kia Sorento Comfort олишга умуман ваколати бўлмаган. Бу биринчиси.

Иккинчидан
, вилоят ҳокими ўринбосарларига қиймати 1500 БҲМгача (ёки 405 миллион сўмгача бўлган хизмат автомашиналари мумкин. Яъни, Сирдарё вилояти ҳокимининг биронта ўринбосари 478 миллион сўмлик Kia Sorento Comfort минишга ваколатлари бўлмаган.

Энди осонгина қутулиш учун вилоят ҳокимининг 1- ўринбосарини "айбдор" кўрсатиб, келаси чоракда ечиладиган "ҳайфсан" бериб вазиятдан чиқилмоқда. Аслида бунақа ишлар биринчи раҳбарнинг тўғридан-тўғри топшириғисиз амалга ошмайди.

Ҳукумат қарорида давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади, деб қўйилган. Яъни бу масалада тўғридан-тўғри жавобгар Мирзаевнинг ўзи. Ҳоким бова эса уялмай, биринчи ўринбосарини шамолга рўпара қилаяпти.

Яна бир масала. Карантин чекловлари бошланганда очилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси бу ёпиқ бассейн. Шу кунгача бирон марта на жамоатчиликка ва на парламентга бу каби жамғармалар ҳисобот топширмаган, маълумотларни очиқламаган, ялпи аудитдан ўтмаган. Қаердан миллиардлаб пул келаяпти, қаёққа миллиардлаб кетаяпти, ҳеч нима айтилмайди.

Жамғарма маблағларини вилоятларда вилоят кенгаши, яъни ҳоким жанобларини ўзлари тасарруф этади. Бошқача айтганда жаноб Мирзаев 478 миллион сўмни, бир чўнтакдан олиб ўзининг назоратидаги бошқа чўнтагига солган холос. Балки Мирзаевнинг орузсидаги Kia Sorento Comfort “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан олинар, ким билади.

@the_bakiroo
9.5K viewsedited  10:28
Ochish/sharhlash
2021-12-29 12:26:33 Афғонистонга электр етказиш камайтирилади

Техник сабабларга кўра, Афғонистонга электр етказиш 50%гача қисқартирилади.

Қўшни давлатнинг 15 та провинцияси, шу жумладан Кобулда ҳам электр таъминотида узилишлар кутилади.

15 августда толиблар ҳокимиятга келганига қарамай, Ўзбекистон электр таъминотини давом эттирмоқда. Етказиб берилган электр ва бошқа товарлар учун тўловларни амалга ошириш масаласи ҳалигача очиқ қолмоқда.
9.6K views09:26
Ochish/sharhlash