Get Mystery Box with random crypto!

Олтин яна 1800+ долларлик, мис эса 9600+ долларлик коридорга қ | bakiroo

Олтин яна 1800+ долларлик, мис эса 9600+ долларлик коридорга қайтди

Бир ойлик танаффусдан кейин олтин билан боғлиқ битимлар яна 1800 доллардан қиммат нархларда ўтмоқда.

Омикрон штамми ўта фаол тарқалаётганлиги ва босилмаётган хавотирлар инвесторлар ва спекулянтларни яна ҳимоя активларига мурожаат қилишларига ундамоқда.

Олтинга қўшилиб бошқа рангли металлар, масалан мис ҳам қимматламоқда.

Кеча кўп ёзилган Ёшлик 1 конида 5000 тонналик олтин, 45 миллион тонналик мис захиралари аниқланган.

Ўзингизга тасаввур қилиш учун кондаги олтин захираларининг қиймати бугунги котировкада 289 миллиард доллар, мисники эса 432 миллиард доллар, жами 721 миллиард доллар бўлади.

Бу ҳозирги Ўзбекистоннинг 12 йиллик ЯИМи, ёки жон бошига 20600 доллардан дегани.

@the_bakiroo