Get Mystery Box with random crypto!

Табиий бойликлар мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши мумкин | bakiroo

Табиий бойликлар мамлакат фаровонлигига хизмат қилиши мумкин

Афсуски, табиий бойликлар миллат ва мамлакат фаровонлиги ва эркинлигини яратиши мисол бўлган намуналар жуда кам. Яқин тарихда ва бугунимизда Норвегия ва Канаданигина мисол кўрсатиш мумкин.

Фанда "ресурс лаънати" деб ном олган парадоксга кўра, одатда мислсиз табиий бойликлар ва ресурсларга эга мамлакатлар қашшоқлик ва тирания сиртмоғидан чиқиб кета олишмайди. Бойликлар ва улардан яратиладиган самара тор доирада тақсимланади ва ўзлаштирилади.

Бежизга давлат раҳбари Жанубий Кореяни мисол келтириб, уларда табиий бойликлар йўқ экани, лекин иқтисод бўйича кучли ўнликка кириши таъкидлагани йўқ. Чунки ресурси бор мамлакатлардан кўра ресурси йўқ мамлакатларнинг муваффақият йўли осонроқ кечади.

Шу маънода кўлами ва мундарижаси бўйича аналоги йўқ бўлган Ёшлик-1 кони бизга, ўзбекистонликларга фаровонлик ва эркин тараққиёт йўлига чиқиб олиш учун тақдим этилаётган яна бир, балки охирги имконият.

Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд.доллар атрофида, лекин биринчи босқичнинг ўзидаёқ у сарфланган маблағларни тўлиқ оқлайди ва иккинчи босқичдан бошлаб фақат фойда оқимини яратади. Содда қилиб айтган, ўзбек клондайки.

Умид шуки, Ёшлик-1 биз орзу қилган очиқ ва замонавий иқтисодиётни яратишга, эркин фуқаролик жамиятига етиб боришимизга жуда катта пойдевор бўлади.