Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Мулоҳаза
Матбуот
Пресс
Спорт
Taълим
Tilak
All tags
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.89K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-05-25 10:55:10
#Битирувчи_2024

Биритирувчи-ёшлар муносиб тақдирланди

Туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев Паркент туман ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, битирувчиларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.

Прокурор ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда олиб борилаётган таълим ислоҳотлари туманимизда ҳам ўз аксини топаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўтган давр мобайнида мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилгани, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида таълим тизини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айлангани ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда прокурор мазкур мактабнинг 54 нафар битирувчисига илм олишга, жамият ҳаётидан муносиб ўрин топишга даъват қилиб, уларга эсдалик совғаларни топширди.

@PARKENT_TONGI
15.0K views07:55
Ochish/sharhlash
2024-05-25 10:01:07
#Битирувчи_2024

Туманимизнинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди

Бугун туманимизнинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, туманимиздаги 5-сонли ИДУМда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ҳоким Сардор Исоқулов ҳамда Мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири иштирок этишди.

Тантанали тадбирда битирувчиларга Президент табриги ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, ҳоким Сардор Исоқулов битирувчи-ёшларни мактабдаги сабоқларни тугатиб, ёрқин ва беғубор орзу-ниятларида мустақил ҳаётга дадил қадам қўяётгани билан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Таъкидланганидек, жорий ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 2 минг 245 нафар  ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқда. Қувончли тарафи шундаки, битирувчиларнинг 37 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни битиришга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, 5-сонли ИДУМ ўқувчилари Самандар Аширматов, Солиҳ Мажлимбоев, Анвар Аҳаджонов, Наргиза Юнусхўжаева, 35-мактаб ўқувчиси Файзулла Нурмухаммадов, 42-мактаб ўқувчиси Дилнаво Рустамова, 56-мактаб ўқувчилари Владлен Типсов, Хумоюн Абдукаримов, Алина Шин, Максим Хрипушин муддатдан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритишди.

Тадбирда йил давомида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, мактаб фаолиятида фаол иштирок этиб келган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига "Энг фаол ота", "Жонкуяр она", "Масъулиятли ота-она", "Аълочи ўқувчи отаси", "Билимли қиз онаси" номинациялари бўйича ташаккурномалар берилди.

@PARKENT_TONGI
15.5K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-05-23 14:29:54
#Жамият

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120 млн. сўмгача  ипотека кредитлари ажратилади

Бу ҳақда Президентимизнинг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилган.

Кредит шартлари қуйидагича:

Талаби — Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион;

Муддати — 20 йилгача;

Фоизи — Бугунги кун ҳолатига 18 фоиз;

Қўшимча имтиёз — Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

@PARKENT_TONGI
7.2K views11:29
Ochish/sharhlash
2024-05-23 08:01:00
#Инсон_қадри

"Ҳолингиздан хабар олгани келдим!"Сардор Исоқулов

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов яшаш шароити оғир бўлган оила аъзоларининг муаммоларини ҳал этиш учун уларнинг хонадонларига бормоқда.

Ҳоким хонадонларни ўрганиши давомида аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши учун маҳалла масъулларига зарур топшириқларни ҳам бермоқда.

Мазкур жараёнлардан тайёрлаган лавҳамиз шу ҳақда!

@PARKENT_TONGI
8.5K views05:01
Ochish/sharhlash
2024-05-23 07:02:18
#Саломатлик

Даволовчи машқ ҳақида биласизми?

Агар ҳар куни суратдаги каби икки дақиқа давомида қимирламай турсангиз, қуйидагиларга эришишингиз мумкин:

Қорин ичкарига тортилади ва текисланади;

Елка ва кўкраклар очилади ва қад тик тутилади;

Умуртқа ва бел мушаклари чўзилади;

Қон айланиши яхшиланади;

Стресс ва кайфият бузилиши бартараф бўлади;

Уйқусизлик ортга чекинади;

Ўз-ўзингизга бўлган ишонч ортади.

@PARKENT_TONGI
8.6K views04:02
Ochish/sharhlash
2024-05-23 06:00:47
#Кун_кайфияти

Куёв болага сабр берсин

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
8.8K views03:00
Ochish/sharhlash
2024-05-23 05:01:20 #Иқтибос

Агар сиз ҳар қандай нарсага қодирман деб ҳисобласангиз, сиз ҳақсиз, агар муваффақиятсизликка учрайман деб ўйласангиз, бунда ҳам сиз ҳақсиз.

Генри Форд

@PARKENT_TONGI
6.7K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-05-23 03:01:17
#Тилак

Хайрли тонг!

Бугунги кунингиз аъло кайфиятда ўтиши учун қариндош-яқинлар ва севган инсонингизга  вақт ажратинг! Йўқса, вақт сизни улардан ажратиши мумкин.

Чунки, вақт ҳеч ким ва ҳеч нарса билан ҳисоблашмайди.

Кун давомида уларга меҳр улашишга улгуринг, вақт ғанимат, дийдор ғанимат!

@PARKENT_TONGI
8.4K views00:01
Ochish/sharhlash
2024-05-22 16:56:27
#Диққат_эълон

Диққат, "IT Center"да ёз мавсуми учун қабул бошланди

“Kids programmer” ўқув дастури асосан 4- ва 6-синф ўқувчиларига мўлжалланган бўлиб, унда:

Компьютер саводхонлиги; “Scratch” дастурлаш тили;
“HTML” ва “CSS”ларни ўз ичига олган 3 ойлик курс ҳисобланади.

“Web” дастурлаш икки йўналишдан иборат бўлиб, улар “frontend” ва “backend” қисмларга бўлинади.

Бу курсда сиз:

HTML advanced
CSS advanced
Java script advanced
Bootstrap
SASS
Jquery
GitHub
React
Tailwind css
NodeJs
Express Js
Mongo DB
Typescript
технологияларини ўрганасиз!

Дарслар ҳафтада 3 марта 2 соатдан олиб борилади.

Бундан ташқари ҳафтанинг бошқа кунлари ҳам ўқув марказда ўз устингизда ишлаш имконияти мавжуд.

Марказимизда ҳамма шарт шароитлар мавжуд.

Шошилинг, жойлар сони чегараланган.

Дарсларни илмий даражага ва юқори тажрибага эга бўлган мутахассислар ўтишади!

Манзил: Паркент тумани, "UZTELECOM" биноси, 1-қават.

Мўлжал: "Maknuna medical" ёнида.

Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг:

+99899-818-78-49

Telegram орқали:

Inog'omov Islomjon

Гуруҳлар йиғилгунга қадар бошланғич дарслар мутлақо бепул. Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

@PARKENT_TONGI
12.6K views13:56
Ochish/sharhlash
2024-05-22 14:42:27
#Диққат_тарқатинг

Боғча тарбиячиларининг ойлик маоши 1 июндан ошадиган бўлди

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Президентимизнинг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн. 203 минг 660 сўм олиши белгиланган.

Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн. 90 минг 399 сўм олади.

@PARKENT_TONGI
12.8K views11:42
Ochish/sharhlash