#Жамият
Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120 млн. сўмгача ипотека кредитлари ажратиладиБу ҳақда Президентимизнинг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилган.
Кредит шартлари қуйидагича:
Талаби — Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион;
Муддати — 20 йилгача;
Фоизи — Бугунги кун ҳолатига 18 фоиз;
Қўшимча имтиёз — Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
@PARKENT_TONGI