Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Tilak
Salomatlik
Inson
Iqtibos
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.74K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-27 03:02:20
#Тилак

Хайрли кун!

Бошланаётган янги ҳафта қутлуғ келсин!

Ҳаётингиз қувончли воқеаларга бой бўлсин!

Янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр оқибат умрингизни безаб турсин!

Ҳафтанинг янги куни муборак бўлсин!

@PARKENT_TONGI
15.0K views00:02
Ochish/sharhlash
2024-05-26 18:36:57
#Мулоҳаза

Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи

Сир эмас, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида катта таъмирлаш, тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳа, бу ишлар чиндан ҳам қўшни давлат раҳбарлари ташрифи муносабати билан амалга оширилмоқда. Лекин буни чет давлатда ўтириб олган айрим ҳасадгўй каналлар ваҳима қилиб ёзишяпти.

Бутун дунё тажрибаси ҳам шундай. Африкада ҳам меҳмон келса, кўчалар ён-атрофлар тозаланади, таъмирланади, давлат имижи бу.

Халқимизда кутилаётган меҳмон келиши олдидан ҳаммаёқни супуриб, артиб тозалаб қўйишдек ажойиб одат бор.

Шу боис, давлат ташрифи даражасидаги меҳмонлар келган вақт, атрофдаги тозаликка барча идоралар билан бирга ўзимиз ҳам масъулмиз. Уй жойларимиз атрофига қараб қўйсак ҳам фақат фойда.

Меҳмонлар бизнинг уйимиз, Ўзбекистонимиз имижи ҳақида гапиришни ўйлайлик.

Бир кунга йўлларнинг ёпилиши, ободонлаштириш ёки таъмир ишларини кўриб ваҳима қилмайлик.

Дунё жамоатчилиги халқимиздаги меҳмондўстликка ҳавас қилар экан, хайрли ишларга хайрихоҳ бўлайлик, маҳалладошлар, ватандошлар!

@PARKENT_TONGI
15.6K views15:36
Ochish/sharhlash
2024-05-26 14:57:27
#Мулоҳаза

Нега ривожланиб кетмаяпмиз?

Шу мавзу ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз бор, албатта.

@PARKENT_TONGI
17.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2024-05-26 07:01:08
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 23 МАЙ СОНИДА:

Иқтидор ва изланиш намойиши

Ишсизлик энди муаммо эмас!

Томорқадан топилаётган миллионлар

“Дурамир”нинг зотдор қуёнлари

Касбидан фахрланган ёшлар

Туганмас хазина

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@PARKENT_TONGI
15.4K views04:01
Ochish/sharhlash
2024-05-26 06:01:04
#Кун_кайфияти

"Тортингга ҳам" деди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
15.7K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-05-26 05:01:32 #Иқтибос

Муваффақиятнинг энг муҳим формуласи одамлар билан қандай муносабатда бўлишни билишдир.

Теодор Рузвельт

@PARKENT_TONGI
15.7K views02:01
Ochish/sharhlash
2024-05-26 03:01:45
#Тилак

Хайрли кун!

Бугунги кунингизни гўзал нарсаларнинг нияти билан бошланг.

"Бугун албатта яхшиликлар бўлади!", — дея яхши гумонда бўлинг.

Чунки тилаклар дуога, дуолар эса ижобат бўлади!

Якшанба дам олиш кунингиз файзли ўтсин!

@PARKENT_TONGI
14.5K views00:01
Ochish/sharhlash
2024-05-25 16:44:54
#Ибрат

Етти сотихли иссиқхонадан 40-50 миллион даромад олинмоқда

Чўққайма маҳалласидаги Музаффар Мирёқубов 5 йил аввал хонадонида 7 сотих майдонда иссиқхона қурган эди.

Бугунги кунда иссиқхонасидан йилига 2 маротаба ҳосил олиб, 40-50 миллион сўм даромад кўрмоқда.

Хонадондаги иссиқхона сабаб оила аъзоларининг 3 нафари иш билан таъминлаган.

@PARKENT_TONGI
14.3K views13:44
Ochish/sharhlash
2024-05-25 13:47:17
#Расман

Энди абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин олийгоҳни танлайди

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
Июль - август: имтиҳонлар
15 кун ичида: ОТМни танлаш

@PARKENT_TONGI
14.0K views10:47
Ochish/sharhlash
2024-05-25 10:55:10
#Битирувчи_2024

Биритирувчи-ёшлар муносиб тақдирланди

Туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев Паркент туман ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, битирувчиларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.

Прокурор ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда олиб борилаётган таълим ислоҳотлари туманимизда ҳам ўз аксини топаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўтган давр мобайнида мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилгани, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида таълим тизини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айлангани ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда прокурор мазкур мактабнинг 54 нафар битирувчисига илм олишга, жамият ҳаётидан муносиб ўрин топишга даъват қилиб, уларга эсдалик совғаларни топширди.

@PARKENT_TONGI
15.0K views07:55
Ochish/sharhlash