Get Mystery Box with random crypto!

#Инсон_қадри ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Хориждан қайтган йигитга кўрса | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Инсон_қадри

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Хориждан қайтган йигитга кўрсатиладиган ёрдам, пиво сотаётган тадбиркордан норози бўлган мурожаатчи, ҳужжатсиз ерга қурилган пойдевор

Хабарингиз бўлса, ҳоким хорижга иш излаб кетган тумандошларимиз билан видео алоқа воситасида суҳбатлашганди.

Ўша мулоқотларда Хўжа маҳалласида яшовчи Фаррух Қобулов уй-жойини таъмирлаш учун Россия давлатида қийинчиликда маблағ йиғиб юрганини, агар унга шу масалада ёрдам берилса, ортга қайтишини айтганди.

Мулоқот вақтида ҳоким унга ҳеч иккиланмай уйига қайтаверишини, уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришини ваъда қилганди.

Бугун ҳоким ўтказган фуқаролар қабулига Фаррух Қобулов келди. Ҳоким унга берган ваъдаси ҳақида гапираркан, уй-жойини таъмирлаш масаласида тузилган ишчи гуруҳ қанча маблағ сарфланиши бўйича ҳисоб-китоб бугун якунлашини айтди.

Шундай қилиб, хориждан қайтган тумандошимизнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари келаётган ҳафтада бошланадиган бўлди.

Қабулда бир мурожаатчи аёл Марказий маҳалласининг Учкўприк кўчасидаги тадбиркор дўконида пиво сотаётгани натижасида айрим ёшлар ичкиликка берилаётгани учун унинг бу фаолиятини қонун доирасида кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўради.

Ҳоким тадбиркорнинг фаолияти қай даражада қонуний эканлигини ўрганиб чиқиш юзасидан туман давлат Солиқ  инспекцияси масъулига топшириқ берди.

Навбатдаги мурожаат ҳужжатсиз ерга қурилган пойдеворни давом эттириб, уй солиш бўйича ёрдам бериш ҳақида бўлди.

Ҳоким фуқаронинг бу мурожаатини рад этар экан, ноқонуний қурилмаларга қарши эканлигини айтди.

Мурожаатчи шароитини рўкач қилиб, уй-жой қуриш масаласида ёрдам бермасангиз бўлмайди, деб туриб олди. Ҳоким унга фақатгина қонун доирасида ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Сардор Исақулов ваъда бердими, албатта, бажаришини қўшимча қилди.

Ҳа, одатда ёрдам сўраб турган инсонга қараб унга далда бериш учун билиб-билмай ваъда бериб юборамиз.

Лекин вақт ўтиб, ваъдани бажара олмаганимиз учун ҳижолатда тортиб, афсус қилиб қоламиз.

Энг ёмони, бизга ишониб қолган инсоннинг аҳволи янада оғирлашади!

@PARKENT_TONGI