Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.85K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-06-04 06:01:10
#Кун_кайфияти

Теша тегмаган маслаҳатлар

Сақлаб қўйинг, албатта керак бўлади.

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
10.6K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-06-04 04:31:04 #Иқтибос

Эрта тонгда оғзинг­­га бирор луқма овқат тиқмай эшикдан чиқма, чунки тўқлик хушмуомала ва чуқур мулоҳаза мояси, очлик эса енгилтаклик ва ақлсизлик доясидир.

Абдураҳмон ЖОМИЙ

@PARKENT_TONGI
11.2K viewsedited  01:31
Ochish/sharhlash
2024-06-04 03:02:09
#Тилак

Хайрли кун!

Сешанба тонги муборак бўлсин!

Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!

@PARKENT_TONGI
14.1K views00:02
Ochish/sharhlash
2024-06-03 17:52:29
#Инсон_қадри_учун

Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Бугун Қайилма маҳалласидаги тиббиёт пунктида прокурор Жасурбек Ҳайитбоев ташаббуси билан бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Прокурор назоратидаги кўрикда малакали шифокорлар жамоаси жами 93 нафар фуқарони текширувдан ўтказди.

Бепул тиббий кўрикда кардиолог, жарроҳ, педиатр, невропатолог, офтальмолог, травматолог, фтизиатр, лор, каби тор соҳа шифокорлари иштирок этди.

Тиббий кўрикда ЭКГ, УТТ текширувлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан ётиб қолган IV гуруҳга мансуб 6 нафар беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.

Бундан ташқари тиббий текширув давомида маҳалладаги тиббиёт пунктининг шарт-шароитлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш прокуратура томонидан назоратга олинди.

@PARKENT_TONGI
8.7K views14:52
Ochish/sharhlash
2024-06-03 07:48:21
#Diqqat_e'lon

"Lobar+Aziza" nomli oilaviy bog‘cha farzandingizni a'lo darajada maktabga tayyorlaydi

O‘quv dasturlari quyidagicha:

𝙄𝙡𝙠 𝙦𝙖𝙙𝙖𝙢 𝙙𝙖𝙫𝙡𝙖𝙩 𝙙𝙖𝙨𝙩𝙪𝙧𝙞 asosida faoliyat olib borish;

𝙎𝙤𝙜'𝙡𝙤𝙢 𝙤𝙫𝙦𝙖𝙩𝙡𝙖𝙣𝙩𝙞𝙧𝙞𝙨𝙝;

𝙄𝙣𝙜𝙡𝙞𝙯 𝙩𝙞𝙡𝙞;

Rus tili;

Barkamol avlod yetishtirish

O‘quv dasturlari qiziqarli o‘yin shaklida olib boriladi!

Bundan tashqari, bolajonlarga bilim beruvchi qiziqarli, quvnoq dasturlar yo‘lga qo‘yilgan.

Bog‘chada tajribali bolajon pedagoglar mehnat qilmoqda!

Mazkur bog‘chada tarbiyalanuvchilarni sog‘lom ovqatlantirishga katta e’tibor qaratiladi.

𝑴𝒂𝒏𝒛𝒊𝒍: 𝐏𝐚𝐫𝐤𝐞𝐧𝐭 𝐭𝐮𝐦𝐚𝐧𝐢 Qayilma 𝐌𝐅𝐘, "Tong-1" 𝐤𝐨'𝐜𝐡𝐚𝐬𝐢 16-𝐮𝐲;

𝑴𝒖𝒓𝒐𝒋𝒂𝒂𝒕 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏:

+99890-974-11-83

+99899-974-11-83

Latofat Muhammadaliyeva

@PARKENT_TONGI
6.7K views04:48
Ochish/sharhlash
2024-06-03 07:01:30
#Саломатлик

Шифокорлар илк бор диабетни тўлиқ даволашди

Хитойлик тадқиқотчилар илк бор диабетнинг II турини даволашга муваффақ бўлишганини айтмоқда.

59 ёшли эркакка 2021 йилда новаторларча ҳужайра трансплантацияси ўтказилди ва у 2022 йилдан бери дори-дармонсиз ҳаёт кечирмоқда.

Эркак 25 йил давомида диабет билан касалланган ва унда ўлимга олиб келадиган асоратлар хавфи юқори эди. У диабетик комага тушиб қолмаслиги учун ҳар куни бир неча марта инсулин инъекцияси талаб қилинарди.

Унга ёрдам бериш учун олимлар унинг ошқозон ости бези илдиз ҳужайраларини модификация қилиб, трансплантация қилишди. Операциядан кейин эркакнинг организми инсулинни ўзи ишлаб чиқара бошлади.

@PARKENT_TONGI
9.9K views04:01
Ochish/sharhlash
2024-06-01 06:02:20
#Кун_кайфияти

Бугун, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Ҳурматли ота-оналар ҳаётингиз мазмуни, кўзингиз қувончи бўлган болажонларга бугун совғалар олиш, уларни қувонтириш эсингиздан чиқмасин!

@PARKENT_TONGI
9.6K views03:02
Ochish/sharhlash
2024-06-01 04:30:30 #Иқтибос

Оналар оилада босиқ, доно, ҳалол ва камтар бўлишлари, бола тарбиясида отага энг яқин кўмакдош бўла олишлари оила мустаҳкамлигини сақлашда ёрдам беради.

@PARKENT_TONGI
11.8K views01:30
Ochish/sharhlash
2024-06-01 03:02:20
#Тилак

Хайрли кун!

Бугунги бошлаётган кунингизда эзгу ишларингизнинг хайру баракаси зиёда бўлсин!

Аллоҳ сизни минг турли балолардан асрасин.

Пок ниятда қилган дуоларингиз ижобатини тезда кўринг!

Яна бир гўзал кун муборак!

@PARKENT_TONGI
9.8K views00:02
Ochish/sharhlash
2024-05-31 20:24:41
#Инсон_қадри

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Хориждан қайтган йигитга кўрсатиладиган ёрдам, пиво сотаётган тадбиркордан норози бўлган мурожаатчи, ҳужжатсиз ерга қурилган пойдевор

Хабарингиз бўлса, ҳоким хорижга иш излаб кетган тумандошларимиз билан видео алоқа воситасида суҳбатлашганди.

Ўша мулоқотларда Хўжа маҳалласида яшовчи Фаррух Қобулов уй-жойини таъмирлаш учун Россия давлатида қийинчиликда маблағ йиғиб юрганини, агар унга шу масалада ёрдам берилса, ортга қайтишини айтганди.

Мулоқот вақтида ҳоким унга ҳеч иккиланмай уйига қайтаверишини, уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришини ваъда қилганди.

Бугун ҳоким ўтказган фуқаролар қабулига Фаррух Қобулов келди. Ҳоким унга берган ваъдаси ҳақида гапираркан, уй-жойини таъмирлаш масаласида тузилган ишчи гуруҳ қанча маблағ сарфланиши бўйича ҳисоб-китоб бугун якунлашини айтди.

Шундай қилиб, хориждан қайтган тумандошимизнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари келаётган ҳафтада бошланадиган бўлди.

Қабулда бир мурожаатчи аёл Марказий маҳалласининг Учкўприк кўчасидаги тадбиркор дўконида пиво сотаётгани натижасида айрим ёшлар ичкиликка берилаётгани учун унинг бу фаолиятини қонун доирасида кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўради.

Ҳоким тадбиркорнинг фаолияти қай даражада қонуний эканлигини ўрганиб чиқиш юзасидан туман давлат Солиқ  инспекцияси масъулига топшириқ берди.

Навбатдаги мурожаат ҳужжатсиз ерга қурилган пойдеворни давом эттириб, уй солиш бўйича ёрдам бериш ҳақида бўлди.

Ҳоким фуқаронинг бу мурожаатини рад этар экан, ноқонуний қурилмаларга қарши эканлигини айтди.

Мурожаатчи шароитини рўкач қилиб, уй-жой қуриш масаласида ёрдам бермасангиз бўлмайди, деб туриб олди. Ҳоким унга фақатгина қонун доирасида ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Сардор Исақулов ваъда бердими, албатта, бажаришини қўшимча қилди.

Ҳа, одатда ёрдам сўраб турган инсонга қараб унга далда бериш учун билиб-билмай ваъда бериб юборамиз.

Лекин вақт ўтиб, ваъдани бажара олмаганимиз учун ҳижолатда тортиб, афсус қилиб қоламиз.

Энг ёмони, бизга ишониб қолган инсоннинг аҳволи янада оғирлашади!

@PARKENT_TONGI
18.1K views17:24
Ochish/sharhlash