Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат_тарқатинг Боғча тарбиячиларининг ойлик маоши 1 и | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Диққат_тарқатинг

Боғча тарбиячиларининг ойлик маоши 1 июндан ошадиган бўлди

Давлат боғчаларида ишловчи олий маълумотли педагог ходимларнинг маоши мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Президентимизнинг 2023 йил май ойида имзолаган қарорига асосан 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлариникига тенглаштирилиши лозим.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат боғчаларининг олий маълумотли тарбиячи-методист, тарбиячилари 1 млн. 203 минг 660 сўм олиши белгиланган.

Мактабларнинг олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн. 90 минг 399 сўм олади.

@PARKENT_TONGI