Get Mystery Box with random crypto!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Telegram kanalining logotibi parkent_tongi — "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Inson
Kanal manzili: @parkent_tongi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.85K
Kanalning ta’rifi

Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!
📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-31 18:41:32
#Бунёдкорлик

Бир кунда 2 та боғча фойдаланишга топширилди

Бугун Оқтепа ҳамда Самаробод маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Оқтепа маҳалласида "Камалак" номли 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти 5 млрд. 241 миллион сўм эвазига қад ростлади.

Шунингдек, Самаробод маҳалласидаги 150 ўринли "Наргиз" номдаги мактабгача таълим муассасасини реконструкция ишларига эса 5 млрд. 200 миллион сарфланди.

Мазкур боғчаларнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Набижон Юнусов ҳамда ҳокимлик масъуллари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар тумандаги болаларнинг боғчаларга қамровини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани мазкур 2 та мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилгани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир давомида қатнашчиларга ушбу мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар яқиндан таништириб ўтилди.

@PARKENT_TONGI
6.0K views15:41
Ochish/sharhlash
2024-05-27 13:38:32
#Муҳим

"Метан" газнинг нархи 3 минг 750 сўмгача ошади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги тегишли қарори билан "метан" газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 минг 350 сўм қилиб белгиланган эди.

Имтиёз даври 1 июндан тугамоқда.

Катта эҳтимол билан метан газнинг энг баланд нархи 3 минг 750 сўмгача ошади.

@PARKENT_TONGI
9.9K views10:38
Ochish/sharhlash
2024-05-27 09:20:12
#Диққат_тарқатинг

Июнь ойида энг кучли магнит бўронлари бўлши кутилмоқда

Батафсил видеода


@PARKENT_TONGI
8.3K views06:20
Ochish/sharhlash
2024-05-27 07:01:23
#Саломатлик

Болани тепага отиб, ўйнатиш ёмон оқибатларга олиб келади

Болани юқорига отиб, ушлаш, балки юзаки бола учун ҳаяжонли, лекин боланинг ҳаётига хавф туғдирувчи чайқалиш синдромини келтириб чиқаради.

Икки ёшгача чақалоқларни юқорига ташлаш жуда хавфлидир.

Болани юқорига отиб эркалаш орқали ва миянинг танага нисбатан каттароқ ҳажми ва зичлиги туфайли болада миясига зарар етказади.

Ушбу ҳолатларда мияга жиддий зарар етганлиги кузатилган.

Болада қон қуйқалари ва мия муаммоларига олиб келиши мумкин.

Бу ҳатто мияда қон тўпланиши, кома ва ҳатто ўлимга олиб келади.

@PARKENT_TONGI
11.4K views04:01
Ochish/sharhlash
2024-05-27 06:01:53
#Кун_кайфияти

Пулингиз ўлди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

@PARKENT_TONGI
14.0K views03:01
Ochish/sharhlash
2024-05-27 04:01:51 #Иқтибос

Чўнтагида бир тийини йўқ инсон камбағал эмас, балки бирор орзуси йўқ инсон камбағалдир.

Суқрот

@PARKENT_TONGI
13.9K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-05-27 03:02:20
#Тилак

Хайрли кун!

Бошланаётган янги ҳафта қутлуғ келсин!

Ҳаётингиз қувончли воқеаларга бой бўлсин!

Янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр оқибат умрингизни безаб турсин!

Ҳафтанинг янги куни муборак бўлсин!

@PARKENT_TONGI
15.0K views00:02
Ochish/sharhlash
2024-05-26 18:36:57
#Мулоҳаза

Давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон имижи

Сир эмас, шу кунларда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида катта таъмирлаш, тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳа, бу ишлар чиндан ҳам қўшни давлат раҳбарлари ташрифи муносабати билан амалга оширилмоқда. Лекин буни чет давлатда ўтириб олган айрим ҳасадгўй каналлар ваҳима қилиб ёзишяпти.

Бутун дунё тажрибаси ҳам шундай. Африкада ҳам меҳмон келса, кўчалар ён-атрофлар тозаланади, таъмирланади, давлат имижи бу.

Халқимизда кутилаётган меҳмон келиши олдидан ҳаммаёқни супуриб, артиб тозалаб қўйишдек ажойиб одат бор.

Шу боис, давлат ташрифи даражасидаги меҳмонлар келган вақт, атрофдаги тозаликка барча идоралар билан бирга ўзимиз ҳам масъулмиз. Уй жойларимиз атрофига қараб қўйсак ҳам фақат фойда.

Меҳмонлар бизнинг уйимиз, Ўзбекистонимиз имижи ҳақида гапиришни ўйлайлик.

Бир кунга йўлларнинг ёпилиши, ободонлаштириш ёки таъмир ишларини кўриб ваҳима қилмайлик.

Дунё жамоатчилиги халқимиздаги меҳмондўстликка ҳавас қилар экан, хайрли ишларга хайрихоҳ бўлайлик, маҳалладошлар, ватандошлар!

@PARKENT_TONGI
15.6K views15:36
Ochish/sharhlash
2024-05-26 14:57:27
#Мулоҳаза

Нега ривожланиб кетмаяпмиз?

Шу мавзу ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз бор, албатта.

@PARKENT_TONGI
17.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2024-05-26 07:01:08
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 23 МАЙ СОНИДА:

Иқтидор ва изланиш намойиши

Ишсизлик энди муаммо эмас!

Томорқадан топилаётган миллионлар

“Дурамир”нинг зотдор қуёнлари

Касбидан фахрланган ёшлар

Туганмас хазина

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

@PARKENT_TONGI
15.4K views04:01
Ochish/sharhlash