Get Mystery Box with random crypto!

#Битирувчи_2024 Туманимизнинг барча мактабларида сўнгги қ | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Битирувчи_2024

Туманимизнинг барча мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди

Бугун туманимизнинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Жумладан, туманимиздаги 5-сонли ИДУМда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида ҳоким Сардор Исоқулов ҳамда Мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири иштирок этишди.

Тантанали тадбирда битирувчиларга Президент табриги ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, ҳоким Сардор Исоқулов битирувчи-ёшларни мактабдаги сабоқларни тугатиб, ёрқин ва беғубор орзу-ниятларида мустақил ҳаётга дадил қадам қўяётгани билан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Таъкидланганидек, жорий ўқув йилида туманимиздаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 2 минг 245 нафар  ўқувчи-ёшларимиз тамомламоқда. Қувончли тарафи шундаки, битирувчиларнинг 37 нафари олтин, 3 нафари кумуш медаль билан мактабни битиришга муваффақ бўлишди.

Шунингдек, 5-сонли ИДУМ ўқувчилари Самандар Аширматов, Солиҳ Мажлимбоев, Анвар Аҳаджонов, Наргиза Юнусхўжаева, 35-мактаб ўқувчиси Файзулла Нурмухаммадов, 42-мактаб ўқувчиси Дилнаво Рустамова, 56-мактаб ўқувчилари Владлен Типсов, Хумоюн Абдукаримов, Алина Шин, Максим Хрипушин муддатдан олдин олийгоҳ талабаси бўлиш имкониятини қўлга киритишди.

Тадбирда йил давомида намунали хулқи ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, мактаб фаолиятида фаол иштирок этиб келган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига "Энг фаол ота", "Жонкуяр она", "Масъулиятли ота-она", "Аълочи ўқувчи отаси", "Билимли қиз онаси" номинациялари бўйича ташаккурномалар берилди.

@PARKENT_TONGI