Get Mystery Box with random crypto!

#Битирувчи_2024 Биритирувчи-ёшлар муносиб тақдирланди Ту | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Битирувчи_2024

Биритирувчи-ёшлар муносиб тақдирланди

Туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев Паркент туман ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, битирувчиларга Президент табригини ўқиб эшиттирди.

Прокурор ўз сўзида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда олиб борилаётган таълим ислоҳотлари туманимизда ҳам ўз аксини топаётгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўтган давр мобайнида мактабгача таълим, олий ва ўрта махсус таълим тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилгани, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” деган шиор асосида таълим тизини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айлангани ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбирда прокурор мазкур мактабнинг 54 нафар битирувчисига илм олишга, жамият ҳаётидан муносиб ўрин топишга даъват қилиб, уларга эсдалик совғаларни топширди.

@PARKENT_TONGI