Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-03-27 09:06:06 Хоразм ва Қорақалпоғистонга ташриф

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташриф билан бориши кутиляпти.

Ташрифлардан мақсад аҳоли билан мулоқот қилиш, турли лойиҳалар билан танишишдан иборат.

Президент охирги марта Сурхондарё вилоятига борганди.

@media24uz
2.5K views06:06
Ochish/sharhlash
2023-03-27 08:55:08
Қорақалпоғистонда поезд одамни босиб кетди

24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғида ўтаётган вақтида бир одамни босиб кетган.

Марҳум 1979 йилда туғилган фуқаро Х.Ш. эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолгани айтилган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@media24uz
2.2K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2023-03-25 18:56:12 Тадбир ва фестивалбозлик учун миллиардлар "откат" қилингани аниқланди

Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси тендер танловлари ўтказмасдан, фестивал ва тадбирларни ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд. сўмлик тўғридан-тўғри шартномалар тузган.

Ушбу фестиваллар 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида амалда ўтказиб бўлинган бўлса-да, қонун бузилишларини яшириш мақсадида etender.uzex.uz махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5 та фестивал ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган, шартномалар тузилган.

Бош прокуратура собиқ Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида ўтказган ўрганишида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузиб келинганини аниқлаган.

Шунингдек, ўтказилган фестиваллар доирасида ҳам амалда бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 8 млрд. сўмлик бюджет маблағлари талон-тарож қилинган.

Текшириш натижасига кўра, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундай тадбирларга мисол: 9-11 сентябрь кунлари ўтказиб бўлинган Music Fest 2022 фестивалини ўтказиш учун 3 ноябрь куни 907 млн. сўмлик тендер эълон қилиниб, 11 ноябрь куни ғолиб аниқланган.

Ғолиб фирма Profi Event МЧЖ, тендерда қатнашган иккинчи фирма эса Modern Celebration МЧЖдир.

Modern Celebration МЧЖ ҳам май ойида ўтказиб бўлинган Nukus 5 tashabbus-2022 тадбирини ўтказиш учун Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан 3 ноябрь куни эълон қилиниб, 11 ноябрь кунги 910 млн. сўмлик тендерда ғолиб бўлган. Тендерда қатнашган иккинчи фирма эса Profi Event МЧЖдир.

Бу икки фирма билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳам бор. Масалан, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси 26 сентябрь — 2 октябрь кунлари ўтказиб бўлинган Dance Fest 2022 фестивалини ўтказиш учун 24 октябрь куни 1,3 млрд. сўмлик тендер эълон қилиб, 1 ноябрь куни Modern Celebration МЧЖни ғолиб деб топган.

Ўтган йили май-август ойлари орасида 6 та фестивални ўтказиш учун жами 18 млрд. сўм маблағ ажратилган ва пуллар Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасига ўтказиб берилган.

@media24uz
2.5K viewsedited  15:56
Ochish/sharhlash
2023-03-25 17:43:21 Ҳозирча Face ID бўлмайди, ҳали хом таклифлар эълон қилиб юборилган

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида Face ID бўлмаслигини айтиб, ахборот хизмати чала таклифни эълон қилганини айтган.

Унинг айтишича, Face ID ҳақидаги гап ҳали вазирлик даражасида ҳам тўлиқ муҳокамадан ўтмаган. Ўзгариш бўлса, очиқ ва шаффоф тарзда барчанинг таклифи инобатга олинишини билдирган.

Вазир ҳам ўз ҳимоясида ахборот хизматини қурбон қилган бўлиши мумкин. Чунки матбуот хизматлари тўғридан-тўғри биринчи раҳбарга бўйсунади ва уларнинг рухсати ва кўригисиз бундай нозик баёнотлар беролмайди.

@media24uz
2.9K views14:43
Ochish/sharhlash
2023-03-25 14:35:00 Ягона халқчил лойиҳани йўқ қилишмоқчи

Ҳозирча халқчиллик бўйича ягона ва таъсирчан бўлиб турган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини деярли йўқ қилишмоқчи.

Яъни энди овоз беришда FACE ID орқали идентификация қилиш механизми жорий этилади. Бунда овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиши айтилган.

Бу ҳар қанча замонавий бўлмасин, айни пайтдаги Ўзбекистон учун жуда қийин ва бажариш имконсиз иш ҳисобланади. FACE ID муаммоси ўз ортидан яна бошқа муаммоларни ҳам чақиради, масалан, интернет тезлиги, чироқ ўчиши (қоронғида FACE ID ишламайди), содда ва ёши катта одамларнинг бу тизимга тушунмаслиги, натижада лойиҳадан кўнгли совиши ва ҳоказо.

Тўғри, ҳаммасига ўқитувчи ва шифокорларни овоз беришга мажбурлаётган ҳокимлар айбдор. Аҳоли сони кўп маҳаллалар эса бегона маҳаллага овоз бермайди барибир, ўзиникига қайғуради. Буни муаммо кўлами, ижтимоий келиб чиқишдан тузатиш мумкин.

Бу лойиҳада ғалаба қозонаётган объектлар қаторига йўллар, мактаблар, боғчалар киряпти. Аслида буларнинг барини давлат, маҳаллий ҳокимиятлар, бюджетдан пул ажратилган тегишли ташкилотлар қилиши керак эди.

@media24uz
3.1K views11:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 12:48:17 Саратон ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

“Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди” деган хабарлар ёлғон бўлиб чиққан.

Гап 2022 йилнинг июнь ойида рўйхатдан ўтказилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилган янги радиофармацевтик векторли терапия воситаси ҳақида бўлиб, у таркиби “лютеций-177” радиоизотопи ва унга бириктирилган простата специфик мембранали “антиген-617” оқсил моддасидан иборат экани айтилган.

Маълум бўлишича, бу дори воситаси радиофармпрепарат сифатида АҚШ, Европа ва Осиё давлатларида фақатгина простата бези ва нейроэндокрин ўсмалар диагностикаси ва муолажасида қўлланилади.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Дониёр Нишоновнинг айтишича, бу препарат вақтинчалик восита ҳисобланади ва беморларнинг ҳаётини узайтиришга имконият яратади.

Айни пайтда дунёда барча саратон касалликларини тўлиқ даволай оладиган универсал дори ҳозирча йўқ.

@media24uz
2.4K views09:48
Ochish/sharhlash
2023-03-25 09:26:02
Саида Мирзиёеванинг Америкадаги музокаралари

Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида сафар билан юриб, бир қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказган.

Хусусан, Нью-Йоркда сув масалалари бўйича бўлиб ўтган БМТ анжуманида Ўзбекистон номидан чиқиш қилиб, Орол денгизи минтақаси учун муҳим масалаларни кўтарган.

Вашингтонда эса "Тинчлик корпуси" бош директори ўринбосари Томас Пэн билан учрашиб, корпус билан яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олишган. Бу корпус қайтиши ҳақида аввалроқ ҳам ёзганмиз.

Шунингдек, Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашган.

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири — хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар экани айтилган.

@media24uz
2.5K viewsedited  06:26
Ochish/sharhlash
2023-03-24 17:50:43 Тошкентнинг янги ҳокими ҳақида нималар маълум?

Тошкентнинг янги ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида кўп нарса маълум эмас. Интернетда унинг таржимаи ҳоли ҳақида деярли ҳеч нима йўқ. Фақат 1979 йилда туғилгани кеча маълум бўлди.

Умрзоқов қаерда туғилгани бўйича аниқ маълумот топилмади. Гап-сўзларга кўра, у тошкентлик бўлиши керак, чунки пойтахтга бошқа жойдан келган одам ҳокимлик қилмайди. Ҳар ҳолда шу пайтгача шундай эди.

32 ёшида, яъни 2011 йилда Тошкент вилояти прокуратурасида ишлагани ҳам унинг Тошкент атрофида туғилганини бироз тасдиқлайди. 2013 йилгача вилоят прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Кейин бу ёш кадр кўтарила бошлаган. 2013-2018 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментига бошлиқ бўлган. Прокуратурадаги фаолиятини шу ерда якунланган.

2018 йилда уни негадир "Ўзавтосаноат" АЖга раис этиб тайинлашган. Аввалга раҳбар Рўзиқулов кўп танқидлар билан ишдан кетганди. Бугун у яна жойига қайтиб улгурди.

2022 йил 22 февраль куни Шавкат Умурзоқовга Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозими ҳам қўшимча сифатида юкланган. Шу тариқа қарийб 5 йил автосаноатга масъул шахс бўлган.

Автомобил саноати бўйича жуда кўп ваъдалар берган, аммо деярли ҳеч бирини бажармаган. Энг кўп танқидга учраган соҳа бўлгани учун сўнгги ойларда пулли пиар мақолаларга эътибор қарата бошлаган. Аммо танқидларга жавоб бермаган, пинагини ҳам бузмаган.

Автосаноат монополияси собиқ эгасининг Тошкентга ҳоким бўлиши қандай таъсир кўрсатишини вақт белгилайди. Кўрамиз, кутамиз.

Айтганча, вақтинча ҳоким бўлиб ҳеч қанча ишламаган Бахтиёр Раҳмонов кўпчиликни ишдан олиб, ерлар ажратиб ташлашга улгурганди. Шавкат Умрзоқов ҳам ишни шундан бошламасмикин...

@media24uz
443 views14:50
Ochish/sharhlash
2023-03-24 15:58:44 Кетганлар қайтиши давом этади: навбат "Ўзавтосаноат"га

Улуғбек Розуқулов яна "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган. 2017 йилларда ҳам шу лавозимда ишлаганди.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги ва Вьетнамдаги элчиси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори бўлиб ишлаган.

"Ўзавтосаноат"нинг собиқ раҳбари Шавкат Умрзоқов кеча Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.

Ишидан кетиб, яна шу лавозимга қайтиш давом этади. Аввалроқ Баҳодир Сиддиқов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланганди. У 2019-2020 йилларда ҳам раҳбарлик қилган эди.

@media24uz
1.1K viewsedited  12:58
Ochish/sharhlash
2023-03-24 09:27:02 Судланганлик энди ўз-ўзидан ва осон олиб ташланади

2023 йил 1 сентябрдан судланганлик муддати ўтиб кетгани ёки судланганлик олиб ташлангани ҳақидаги маълумотнома ўша муддат тугаган ёки олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Унгача судланганлик ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади.

Судланганликни олдириб ташлаш одамларни жуда сарсон қиладиган ва бюрократияга ботган хизматлардан бири эди. Уни олдириб ташлаш учун одам суд бўлган жойга бориши, ариза ёзиши, кейин уни ойлаб кутиши керак эди.

Президент имзолаган қарор билан шу янги тартиб кучга кирса, ҳатто бу ҳақда ўйлаб, бош қотиришга-да ҳожат қолмайди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 1 майдан жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизи, 30 ичида 70 фоизи ихтиёрий тўланса, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

@media24uz
1.9K views06:27
Ochish/sharhlash