Get Mystery Box with random crypto!

Ягона халқчил лойиҳани йўқ қилишмоқчи Ҳозирча халқчиллик бўйи | Media24.uz

Ягона халқчил лойиҳани йўқ қилишмоқчи

Ҳозирча халқчиллик бўйича ягона ва таъсирчан бўлиб турган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини деярли йўқ қилишмоқчи.

Яъни энди овоз беришда FACE ID орқали идентификация қилиш механизми жорий этилади. Бунда овозлар СМС орқали берилган 5 ёки 10 овозга тенглаштирилиши айтилган.

Бу ҳар қанча замонавий бўлмасин, айни пайтдаги Ўзбекистон учун жуда қийин ва бажариш имконсиз иш ҳисобланади. FACE ID муаммоси ўз ортидан яна бошқа муаммоларни ҳам чақиради, масалан, интернет тезлиги, чироқ ўчиши (қоронғида FACE ID ишламайди), содда ва ёши катта одамларнинг бу тизимга тушунмаслиги, натижада лойиҳадан кўнгли совиши ва ҳоказо.

Тўғри, ҳаммасига ўқитувчи ва шифокорларни овоз беришга мажбурлаётган ҳокимлар айбдор. Аҳоли сони кўп маҳаллалар эса бегона маҳаллага овоз бермайди барибир, ўзиникига қайғуради. Буни муаммо кўлами, ижтимоий келиб чиқишдан тузатиш мумкин.

Бу лойиҳада ғалаба қозонаётган объектлар қаторига йўллар, мактаблар, боғчалар киряпти. Аслида буларнинг барини давлат, маҳаллий ҳокимиятлар, бюджетдан пул ажратилган тегишли ташкилотлар қилиши керак эди.

@media24uz