Get Mystery Box with random crypto!

Судланганлик энди ўз-ўзидан ва осон олиб ташланади 2023 йил 1 | Media24.uz

Судланганлик энди ўз-ўзидан ва осон олиб ташланади

2023 йил 1 сентябрдан судланганлик муддати ўтиб кетгани ёки судланганлик олиб ташлангани ҳақидаги маълумотнома ўша муддат тугаган ёки олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Унгача судланганлик ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади.

Судланганликни олдириб ташлаш одамларни жуда сарсон қиладиган ва бюрократияга ботган хизматлардан бири эди. Уни олдириб ташлаш учун одам суд бўлган жойга бориши, ариза ёзиши, кейин уни ойлаб кутиши керак эди.

Президент имзолаган қарор билан шу янги тартиб кучга кирса, ҳатто бу ҳақда ўйлаб, бош қотиришга-да ҳожат қолмайди.

Шунингдек, қарор билан 2023 йил 1 майдан жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизи, 30 ичида 70 фоизи ихтиёрий тўланса, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

@media24uz