Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-03-31 19:08:55 Тошкентнинг янги ҳокими ўзи имзолаган қарорни бекор қилди

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузиш ҳақида 27 март куни қарор имзолаганди. Бугун, 31 мартдаги қарор билан ушбу ҳужжат бекор қилинган, сабаби номаълум.

Тарғибот гуруҳи таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор эди. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам бериши айтилганди.

Шунингдек, ҳоким маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рахат Набиева, Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Омила Арипова, "Миллий тикланиш" партияси Тошкент шаҳри кенгаши раиси Отабек Жиянбоев, халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши депутати Тошпўлат Матибоев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов ва бошқалар ҳам киритилганди.

Ҳужжатнинг бекор қилиниш сабаби очиқланмаган.

@media24uz
2.3K views16:08
Ochish/sharhlash
2023-03-31 17:39:36 "Растаможка"га оид янгилик бўлиши кутиляпти

Хорижий автомашиналар учун божлар ва тўловларни кескин арзонлатиш ва бекор қилиш бўйича ҳужжат эълон қилиниши кутиляпти.

Биз бу ҳақда анча олдин ёзгандик. Ўшанда Президент администрациясида Ўзавто Моторс масаласида танқидий йиғилиш ўтказилиши керак эди.

@media24uz манбалари хабарига кўра, айни пайтда "растаможка"ни йўқотишга доир ҳужжат тайёр бўлган.

Тез орада уни президент имзолаши кутиляпти. Чунки Шавкат Мирзиёев бу йил Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этишни айганди.

@media24uz
5.3K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-03-31 16:32:18 Хоразмда йирик ёнғин чиқди

Хоразм вилояти Хива туманида кеча, 30 март куни “Сапча” маҳалласида жойлашган пахта қабул қилиш ва пахтани қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 11 та пахта ғарамининг устки қисмида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса содир бўлган жойга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи, 12 та ёрдамчи сув ташиш автомашиналари жалб қилинган. Ёнғин бир ярим соатда ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 11 та пахта ғарамининг юза қисмида тахминан 2500 кг. пахта ёнган ва ёнғиндан 2 та пахта ғарами сақлаб қолинган.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

@media24uz
2.7K views13:32
Ochish/sharhlash
2023-03-31 05:38:22 Доналд Трампга жиноий иш очилди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга қарши жиноий айблов эълон қилинган. АҚШ тарихида илк бор собиқ президент жиноятда айбланмоқда.

Трамп порнографик филмлар актрисаси билан дон олишганини яшириш учун ноқонуний тўлов қилганликда гумонланяпти.

У кейинги ҳафта судга чақирилиши мумкин. Агар ўз ихтиёри билан келмаса, қамоққа олинади.

Трамп жиноятда айбдор деб топилса, қамалиши эҳтимоли йўқ эмас.

Доналд Трамп 2024 йилги президент сайлови учун ўз номзодини эълон қилган.

@media24uz
3.2K views02:38
Ochish/sharhlash
2023-03-30 17:02:02 Ташқи ишлар вазири мактаб ўқувчилари ҳақида илмий иш ёқлади

Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи, собиқ халқ таълими, яъни мактаб вазири Бахтиёр Саидов ўқувчилар ҳақида диссертация ёқлаган.

ЎзАнинг бонг уришича, диссертация этнопсихология ихтисослиги бўйича "Юқори синф ўқувчиларида ватанпарварликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик муаммолари" мавзусида психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёқланяпти.

Илмий иш ҳимояси 8 апрелда бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига бевосита ва билвосита дахлдор мансабдор шахс мактаб ўқувчиларида ватанпарварликни шакллантирмоқчи бўлиб юрибди.

Ўзбекистонда энг катта муаммолардан бири ҳам шу: ватанпарварликни сунъийлаштириб юборамиз. Гўёки шу одам диссертация ёқламаса, мактабдаги ўсмирларимиз давлат душманига айланиб, бизга қарши қурол кўтаради.

Бирор амалдор ёшлар ё ўқувчилар билан учрашиб, маънавиятдан ваъз ўқиб турмаса, улар бузилиб, ёт ғояларга берилиб, сотилиб кетишади.

Юқорида ўтирган жуда кўп корчалонлар худди шундай ўйлаб, қаттиқ адашадилар.

@media24uz
1.3K views14:02
Ochish/sharhlash
2023-03-30 09:22:04 Ўзи монополия, шунга яраша машина ҳам ишлаб чиқармаяпти

Uzauto Motors монополия қилиб олгани етмаганидек машина ишлаб чиқариб, етказиб беришни ҳам эплолмаяпти. Авто олишга танлов йўқ, лекин шу биттани оламан десангиз, сотувда мавжуд эмас.

Айни пайтда Спарк, Нексия-3, Кобалт ва Ласетти машиналари учун шартнома тузолмайсиз, чунки тўхтатилган. Фақат нархи 200 млн.дан қиммат машиналар бор сотувда: Оникс, Трекер, Малибу ва қолгани импорт қилинадиган "миллий" машиналар.

Хорижий машиналарда ҳам худди шундай ҳолат. "Иномарка"ларнинг энг қимматлари олиб кирилади, арзон вариантлари эса "кўздан қочирилади".

Чунки оддий халқ Uzauto Motors машинасидан кўра нисбатан арзон "иномарка"ни сотиб олишни афзал кўради. Аммо монополия сабаб бунинг иложи йўқ, афсуски, ягона монополист эса ўзимизнинг миллий арзон машиналарни ҳам ишлаб чиқармайди.

Масалан, Hyundai Accent деган машина нархи 200 млн. сўмдан арзон эди, кўпчилик уни сотиб олишга тушганди. Бироқ орадан ҳеч қанча ўтмай, бу авто сотувдан йўқолиб қолди.

Янги кириб келган BYD машиналарида ҳам бундай ҳолатни кузатиш мумкин. Chazor деган нисбатан арзон, лекин қулайлиги Малибудан қолишмайдиган машина аллақачон сотувдан олиб ташланган.

"Ўзавтосаноат"нинг собиқ раҳбари Шавкат Умрзоқов Тошкентга ҳоким бўлиб, бу танқидлардан қутулган бўлиши мумкин. Аммо машина саноатини ҳозирча ботқоққа ботириб кетгани маълум.

"Ўзавтосаноат"нинг аввалги раҳбари Улуғбек Рўзиқулов соҳага қайтиб келгани қандай натижа беришини вақт кўрсатади. Бироқ унинг даврида ҳам навбатлар кўпайса-кўпайган, камаймаган. "Шапка"лар пинҳона тикланган, машиналар сифати ўзгармай, нархи ошган ва ҳоказо.

@media24uz
2.0K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-03-30 07:45:17 Нега пенсия 7 фоизга, БҲМ 10 фоизга ошди?

Пенсия ва нафақалар, ижтимоий соҳа ходимлари ойлиги 7 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдори эса 10 фоизга ошганди.

7 фоиз дегани 100 минг сўмга 7 минг сўм қўшилади дегани. Яъни бир кило сифатли картошка пули. Ўтган йилдан бери озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ҳам тахминан шунчага қимматлаган.

Жарималар, тўловлар, божлар, контрактлар БҲМга боғлаб қўйилган. БҲМ эса негадир 10 фоизга ошган. Давлат ғазнасини бойитадиган асосий омиллар шулар.

Агар БҲМ ҳам 7 фоизга ошганда 321 минг сўм бўларди. 9 минг сўмлик фарқ жарима ва тўловларда яхшигина сезилади ва миллиардларга айланади.

Умуман, нега барчага ойлик оширмасдан туриб, БҲМ миқдори кўтарилгани ҳам ҳозирча тушунарсиз. Бунга эҳтиёж бормиди ўзи? Бор бўлса, нега ойликлар ҳам ошмади?

Аслида ойликлар ҳар ярим йилда бир оширилиши айтилганди. Бу ваъда ҳам эсдан чиққан шекилли.

@media24uz
602 viewsedited  04:45
Ochish/sharhlash
2023-03-29 16:43:55
26 та ташкилот ёпиқ ишлагани маълум бўлди

Коррупцияга қарши кураш агентлиги 2022 йил бўйича очиқлик индексини эълон қилган ва унга кўра, 26 та ташкилот энг ёмонлар қаторига киритилган.

Уларнинг орасида Маҳаллабай ишлаш агентлиги, СЭС хизмати, Мудофаа вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ва спорт вазирлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимияти, "Ҳудудгаз", Ёшлар агентлиги, Ташқи ишлар ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Uzbekistan Airways кабилар ёпиқ ишлаган деб топилган.

Энг яхши натижа қайд этганлар: Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимияти, Рақамли технологиялар вазирлиги кабилар.

Очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида баҳоланган. Самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар - “яшил”, 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар - “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар - “қизил” тоифаларга киритилган.

@media24uz
2.3K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-03-29 14:55:16 Авиачипталарни арзонлатиш ўрнига субсидия билан нархини оширишмоқчи

1 майдан водий – Урганч, водий – Термиз, водий – Бухоро, водий – Самарқанд, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч каби йўналишлар бўйича мунтазам авиарейсларни йўлга қўйилади, авиачипта харажатларининг 25 фоизига субсидия берилади ва бунга 60 миллиард сўм ажратилади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев туризмга бағишланган йиғилишда топшириқ берган. Авиасоҳа монополия бўлгани учун чипталар шундоғам ўта қиммат. Энди қўшимчасига субсидия баҳонасида миллиардлар ўзлашрилиши хавфи бор.

Жами маҳаллий рейслар сони 2 баравар оширилади ва 100 тага етказилади. Аммо нархлар осмонда бўлгач, ҳар қанча субсидия берилмасин, халққа қийин бўлаверади, ички туризм оқсайверади.

Давлат раҳбарининг айтишича, ички рейслар тақчиллиги сабаб темир йўлда ҳафтасига 68 та қўшимча қатновга, 350 та янги вагонга талаб бор. Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган ва Сурхондарёда сайёҳларга автобус етишмайди. Вагонлар етишмаслиги ва йўқ жойга чипта сотилгани бўйича аввалроқ ёзганмиз.

Шунингдек, фуқаролик авиацияси раҳбарларига йил якунига қадар 20 та қўшимча замонавий самолётлар олиб келиш, миллий авиация паркини 64 тага етказиш, авиақатновлар сонини ҳафтасига ҳозирги 461 тадан 700 тага етказиш, йиллик йўловчи ташишни 7,5 миллионга олиб чиқиш топширилган.

Яна бир муҳим гап: 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.

@media24uz
1.8K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2023-03-29 11:59:29 Ўзбекистон Хитойдаги уйғурлар билан ҳамкорлик қилмоқчи

Ўзбекистон Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири — Синцзян-Уйғур автоном тумани билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқяпти.

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Хитой компартияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, СУАТ компартияси партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашувида шу масалани муҳокама қилган.

Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш борасида, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам кўриб чиқилган.

Хитойдаги уйғурлар яшайдиган ҳудудда кўплаб мусулмонлар қийналиб келаётгани бутун дунёни ташвишга солиши бор гап.

@media24uz
613 views08:59
Ochish/sharhlash