Get Mystery Box with random crypto!

Кетганлар қайтиши давом этади: навбат 'Ўзавтосаноат'га Улуғбе | Media24.uz

Кетганлар қайтиши давом этади: навбат "Ўзавтосаноат"га

Улуғбек Розуқулов яна "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган. 2017 йилларда ҳам шу лавозимда ишлаганди.

Шунингдек, бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги ва Вьетнамдаги элчиси, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори бўлиб ишлаган.

"Ўзавтосаноат"нинг собиқ раҳбари Шавкат Умрзоқов кеча Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.

Ишидан кетиб, яна шу лавозимга қайтиш давом этади. Аввалроқ Баҳодир Сиддиқов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланганди. У 2019-2020 йилларда ҳам раҳбарлик қилган эди.

@media24uz