Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг янги ҳокими ҳақида нималар маълум? Тошкентнинг ян | Media24.uz

Тошкентнинг янги ҳокими ҳақида нималар маълум?

Тошкентнинг янги ҳокими Шавкат Умрзоқов ҳақида кўп нарса маълум эмас. Интернетда унинг таржимаи ҳоли ҳақида деярли ҳеч нима йўқ. Фақат 1979 йилда туғилгани кеча маълум бўлди.

Умрзоқов қаерда туғилгани бўйича аниқ маълумот топилмади. Гап-сўзларга кўра, у тошкентлик бўлиши керак, чунки пойтахтга бошқа жойдан келган одам ҳокимлик қилмайди. Ҳар ҳолда шу пайтгача шундай эди.

32 ёшида, яъни 2011 йилда Тошкент вилояти прокуратурасида ишлагани ҳам унинг Тошкент атрофида туғилганини бироз тасдиқлайди. 2013 йилгача вилоят прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Кейин бу ёш кадр кўтарила бошлаган. 2013-2018 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш департаментига бошлиқ бўлган. Прокуратурадаги фаолиятини шу ерда якунланган.

2018 йилда уни негадир "Ўзавтосаноат" АЖга раис этиб тайинлашган. Аввалга раҳбар Рўзиқулов кўп танқидлар билан ишдан кетганди. Бугун у яна жойига қайтиб улгурди.

2022 йил 22 февраль куни Шавкат Умурзоқовга Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозими ҳам қўшимча сифатида юкланган. Шу тариқа қарийб 5 йил автосаноатга масъул шахс бўлган.

Автомобил саноати бўйича жуда кўп ваъдалар берган, аммо деярли ҳеч бирини бажармаган. Энг кўп танқидга учраган соҳа бўлгани учун сўнгги ойларда пулли пиар мақолаларга эътибор қарата бошлаган. Аммо танқидларга жавоб бермаган, пинагини ҳам бузмаган.

Автосаноат монополияси собиқ эгасининг Тошкентга ҳоким бўлиши қандай таъсир кўрсатишини вақт белгилайди. Кўрамиз, кутамиз.

Айтганча, вақтинча ҳоким бўлиб ҳеч қанча ишламаган Бахтиёр Раҳмонов кўпчиликни ишдан олиб, ерлар ажратиб ташлашга улгурганди. Шавкат Умрзоқов ҳам ишни шундан бошламасмикин...

@media24uz