Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 103

2022-08-22 13:51:11 Савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади (Жиноят кодексининг 189-моддаси).

@media24uz
9.2K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-08-22 13:16:46 Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) миқдори 2023 йилдан 12 фоиз бўлади

Амалдаги миқдор 15 фоиздир.

Бу ҳақда тадбиркорлар билан учрашувда президент айтди.

@media24uz
9.3K viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-22 12:34:07 Шавкат Мирзиёев:

"Қонунчилик палатасига ҳам мурожаат қилдик, керак бўлган қонунларниям ўзгартирамиз. Бугунги очиқ мулоқотда ўз таклифларимни айтаман. Бу таклифларимдан кейин саволлар ҳам камаяди, деб ўйлайман. Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат".

@media24uz
9.4K views09:34
Ochish/sharhlash
2022-08-22 12:13:26
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

Бугун кўплаб яхши хабарлар бўлиши кутиляпти.

@media24uz
9.1K views09:13
Ochish/sharhlash
2022-08-22 11:32:55
Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров 4 кунлик таътилга чиққан ва Ўзбекистонга келган. У Самарқанд ва Бухорони айланади.

@media24uz
9.1K views08:32
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:18:01 “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи О.Комилов ва бош ҳисобчиси Ф.Пўлатов Марғилон шаҳрида яшовчи 1748 фуқаронинг ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўлаган жами 239 миллион 263 минг 200 сўм пулини “Water control” биллинг базасидаги шахсий ҳисобрақамларга киритмасдан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган.

Шунингдек, Ф.Пўлатов 87 фуқаро тўлаган 5 миллион 887 минг сўм пулларни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

@media24uz
9.8K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash
2022-08-22 09:20:16
Эдинбург университети магистри ЁИ раисига ўринбосар бўлди

Қудратов Шохруҳ Одил ўғли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2019 йилда Германиянинг European University of Viadrina’да бакалавр, 2021 йил Буюк Британиянинг Эдинбург университетида магистратура босқичини тамомлаган.

@media24uz
10.9K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-22 08:58:08 Президент Шавкат Мирзиёев бугун тадбиркорлар билан учрашади.

Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида давлат раҳбарининг Самарқандга ташрифи ҳам режалаштирилган.

@media24uz
10.3K viewsedited  05:58
Ochish/sharhlash
2022-08-22 08:08:51 Мактаблардан 500 метр узоқликда шакарли газланган ва энергетик ичимликлар, тез тайёрланадиган таомлар савдоси тақиқланиши кутиляпти

“2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

Унга асосан, мактаблар ва улар атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда тақиқланиши режалаштирилган.

Масъул вазирликлар ва ташкилотлар мунтазам рейдлар ўтказади.

Қарор муҳокамаси шу йилнинг 30 августга қадар давом этади.

@media24uz
12.7K views05:08
Ochish/sharhlash
2022-08-21 18:43:09
АҚШ Украинага 775 миллион долларлик яна бир ёрдам пакетини юборди

Унда Scan Eagle разведкачи дронлари, минага чидамли MaxxPro зирҳли машиналари, 16 та гаубица ва улар учун 36 минг дона ўқ-дори, 1000 та танкка қарши Javelin ва TOW ракеталари, минадан тозаловчи воситалар ҳамда HIMARS ракета системалари учун ўқ-дорилар бор.

Бу билан йил бошидан бери АҚШнинг Украинага етказиб берган ҳарбий ёрдам қиймати 10,6 миллиард долларга етди.

@media24uz
14.5K views15:43
Ochish/sharhlash