Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
7.88K
Kanalning ta’rifi
Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
3
1 stars
0
Oxirgi xabar 102
2022-08-22 22:14:41
23 август куни магистратура мандати эълон қилиниши кутилмоқда
Расмий манбаларимизга кўра,
23 август куни 2022/2023 ўқув йили давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган талабгорларнинг қабул натижалари (мандат) эълон қилиниши кутилмоқда. Натижалар magistr.edu.uz платформаси орқали эълон қилинади.
@media24uz
6.5K views19:14
2022-08-22 20:54:15
24 афғон Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
2022 йилнинг 21 август куни Орол Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб ўтган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига улар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси
(жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага улар Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган
қизилмия илдизининг ноқонуний равишда қазиб олгани ўтгани сабаб бўлган.
@media24uz
7.8K viewsedited 17:54
2022-08-22 20:35:48
Ислом Каримов невараси, Лола Тиллаеванинг қизи Марям Тиллаева ижтимоий тармоқ орқали
"халқ пули қаерда?" деган саволга жавоб берган.
У ота-онасининг пулига яшамаслигини,
ўзи пул топишини билдирган. Тез орада қандай пул топиши ҳақида батафсил маълумот беришини айтган.
@media24uz
7.3K views17:35
2022-08-22 18:46:27
Тайинловлар
Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг олтмиш тўртинчи навбатдан ташқари сессиясида:
Саидқаҳҳор Холхўжаев Чилонзор тумани ҳокими;
Жаҳонгир Муродов Чилонзор тумани прокурори;
Алишер Муродуллаев Чилонзор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
@media24uz
8.7K viewsedited 15:46
2022-08-22 17:36:00
Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида
Қорақалпоғистонга ташриф буюриши режалаштирилган.
Эртага, 23 август куни эса
Самарқандга боради.
@media24uz
9.5K views14:36
2022-08-22 16:40:06
2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари
2022 йил 25 август куни бўлиб ўтади.
@media24uz
10.4K views13:40
2022-08-22 15:16:31
Ичимлик суви тўхтатилади
Чилонзор тумани сув тармоқлари бўлими томонидан
2022 йил 23 август куни соат 09:00 дан соат 20:00 гача 3-мавзе ҳудудидаги уйларнинг ичимлик сувини эски тармоқдан янги тармоққа улаш сабабли қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
"3-Катта Чилонзор" МФЙ ҳудудидаги 40 та 5 қаватли уйлар
2-Сектор штаби
Мактаб 3 та
Боғча 2 та
Чилонзор РЕС
Супермаркет 2 та
Банк 1 та
Кафе ва ресторанлар 5 та
Ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.
@media24uz
11.4K viewsedited 12:16
2022-08-22 15:00:47
Ҳукумат қарори билан «Ўзбекинвест» давлат монополиясининг ҳарбий хизматчиларни
мажбурий шахсий суғурта қилиш ҳуқуқи бекор бўлди. Компания ушбу эксклюзив ҳуқуқдан 2003 йилдан бошлаб фойдаланиб келган.
@media24uz
9.5K views12:00
2022-08-22 14:21:40
Президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши тузилади.
@media24uz
9.3K views11:21
2022-08-22 14:06:21
Президент
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.
@media24uz
9.2K views11:06