Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-03-17 19:12:45
Путинга халқаро ҳибс хавф соляпти

Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда.

Нидерландиянинг Ҳаага шаҳридаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди.

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда. Айтилишича, бунинг учун шахсан Путин жавобгар.

“Агар Путин ушбу мамлакатлардан (суратда яшил рангли) бирига борса, маҳаллий ҳокимият уни ҳибсга олишга мажбур бўлади”, — деб айтилган.

@media24uz
1.2K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-03-17 17:28:52 Боболовнинг дахлсизлиги олиб қўйилди

Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими Тўра Боболовнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилган ва дахлсизлик ҳуқуқи олиб қўйилган.

Тўра Боболов ими-жимида Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси лавозимига тайинлангани ошкор бўлиб қолганди.

Бироқ бу ҳақда ҳеч қаерда расман маълум қилинмаган. Палата сайтининг раҳбарият бўлимида ҳам Боболов исми йўқ эди. Ҳозир ҳам йўқ.

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят кенгашига 57-Тоқчиён сайлов округидан сайланган Абдукарим Аҳмедовнинг ҳам депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилган. У Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлиб ишлайди.

Боболов ўзининг кўп салбий жиҳатлари билан тилга тушди. Аввалига ўз қўлостидагиларни сўккани акс этган аудиолар тарқалган, матбуот хизмати буларни монтаж деб чиққанди.

Бу аудиолар камида бир йил олдинги йиғилишлардан эди, нега энди тарқатилгани тушунарсиз. Балки ҳокимга нисбатан инфоҳужум бўлгандир. Шунча гап-сўздан кейин Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов кескин танқид қилиб, жарима жазосини берган.

Кейинроқ Боболовнинг бошқа қилиқлари ҳам чиқа бошлади. Масалан, у Бандихон ҳокимига Skoda Kodiaq машинасини сотиб олиш ҳақида ҳужжат имзолаган, аммо бу қарор ноқонуний бўлгани учун сўнгроқ бекор қилинганди.

Яна бир ҳолатда эса Тўра Боболов март ойида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Рўзиевни ишдан бўшатган, аммо 7 ой ўтиб, уни яна қайта ишга тиклаган ва камига шу муддат учун ойлик ҳам тўланишини айтган.

Ва энг асосийси: президент Шавкат Мирзиёев йиғилишлардан бирида Сурхондарёдаги 29 та мактаб таъмирланмасдан қолгани учун Боболовни танқид қилган ва ишдан олиш ҳақида огоҳлантирганди.

@media24uz
1.5K views14:28
Ochish/sharhlash
2023-03-17 15:29:47 Ўзбекистон МО давлатлари учун ягона тўлов тизимини ишга туширмоқчи

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг ягона тўлов тизимига эга бўлган товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун минтақавий платформани яратиш таклифини билдирган.

Бугун, 17 март куни Самарқанд шаҳрида АҚШ Савдо вакили идораси ва Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури департаменти кўмагида ташкил қилинган АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгашининг йиғилишида бу таклиф айтилган.

Шунингдек:

Марказий Осиё давлатларининг электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бир хиллаштириш ва ягона мустақил арбитраж тизимини яратиш;
хавфларни прогнозлаш ва бошқариш мақсадида маълумотлар маркази, экспорт ва импорт қилувчиларнинг базаларини яратиш;
санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш каби таклифлар ҳам билдирилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлашнинг электрон тизим жорий қилиш;
фитосанитария талабларини уйғунлаштириш;
минтақада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш таклифлари ҳам янграган.

@media24uz
1.8K views12:29
Ochish/sharhlash
2023-03-17 09:40:36 39 айбланувчига суд ҳукми ўқиб эшиттирилди

Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилган.

Мустақил комиссия илтимосига кўра, Нукус воқеалари бўйича судланувчилар Алымбай Мирзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Есимқан Қанаатов, Абдималик Хожаназаров, Амантай Сейтмуратовлар жазоси суд томонидан енгиллаштирилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси озодликни чеклашга ўзгартирилган ва суд залидан озодликка чиқарилган.

Қуйидагилар:

Ислам Полатовга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 60 (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) моддалари тартибида 5 йил;

Полат Есенгельдиевга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йил;

Камал Ешжанов ва Исламбек Аитмуратовнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 6 йилдан;

Нурсултан Байлепесов ва Алпамыс Жумабековнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 6 йилдан;

Даулеткелди Надирбаев, Адилбек Сариев, Конгратбай Бекполатов, Руслан Баимбетов, Қуанышбай Бахиев, Ислам Сапаров, Заирбек Пиржанов, Рахимжан Жумабаев, Айдос Есемуратов, Куанышбай Бегалиев ва Манас Рахмановнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йилдан;

Нусрет Бауетдиновга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил 6 ой;

Нурсултан Дуйсенбаевга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 7 йил 6 ой;

Рустам Досымбетов, Нуратдийин Хабипов ва Замирбек Таджимуратовнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 8 йилдан;

Азамат Алланазаровга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Асылбек Омирзаковга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Шарапат Аширбековга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 8 йил;

Даўранбек Рамановга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 59-моддаси тартибида 9 йил;

Омирбек Курбановга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 6 ой;

Оралбай Досназаровга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1 нафар судланувчи жазони қаттиқ тартибли колонияда, 27 нафар судланувчи жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

@media24uz
1.9K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2023-03-17 07:20:08 Бухоро шаҳар 4-секторига қарашли бинони таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 400 млн. сўм Бухоро шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилади.

Пуллар вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

@media24uz
2.0K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2023-03-16 15:02:20 Тошкентда туркий кенгашнинг табиий офатлар маркази очилади

Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитидаги нутқида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ва уни Тошкентда жойлаштиришни таклиф қилган.

Шунингдек, ўз нутқида қуйидаги муҳим таклифларни ҳам билдирган:

табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни ишлаб чиқиш;
фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш;
бундай кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш молларини тўсиқсиз етказиб бериш;
саноатни тиклашга қаратилган кооперация лойиҳаларини ишга тушириш.

@media24uz
2.3K views12:02
Ochish/sharhlash
2023-03-16 10:16:58 Инфляция пасайгани асосий ставкагаям таъсир қилди

Январь-февраль ойларида йиллик инфляция кўрсаткичи 12,2 фоизгача бироз пасайгани, келгуси чоракда сезиларли пасайиши кутилаётгани, асосий озиқ-овқат нархлари январдаги ўсишдан кейин пасайгани асосий ставкага ҳам таъкир ўтказган.

Шу боис бугун ўтган Марказий банк бошқаруви йиғилишида асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз даражада белгиланган. Бу пайтгача 15 фоиз эди.

Айтилишича, асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставканинг ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради.

Бунда йиллик 14 фоиз даражасидаги асосий ставка инфляция прогнозининг пасаювчи динамикасида (8,5-9,5 фоиз) нисбатан қатъий пул-кредит шароитлар сақланиб қолинишини таъминлаши айтилган.

Мавсумий ва маъмурий таъсирга эга бўлган айрим товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгаришини инобатга олмасдан ҳисобланган базавий инфляция кўрсаткичи ўтган йилнинг иккинчи чорагидан бошланган ўсиб бориш тренди жорий йил бошидан пасайиш тенденциясига ўзгариб, декабрдаги 13,8 фоиздан январда 13,3 фоизгача ва февралда 13,2 фоизгача секинлашган.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2023 йил 27 апрелга белгиланган.

@media24uz
2.8K views07:16
Ochish/sharhlash
2023-03-16 08:45:38 Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга боради

Шавкат Мирзиёев бу йил Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига боради ва ШҲТнинг навбатдаги саммитида қатнашади.

Ҳозирча саммит қайси санада ўтказилиши маълум қилинмаган. Ҳиндистон саммитида Эрон ШҲТнинг янги аъзоси сифатида расман таништирилади.

ШҲТнинг аввалги саммити ўтган йили сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган эди.

@media24uz
2.4K views05:45
Ochish/sharhlash
2023-03-15 21:26:14 Сурхондарёнинг прокурор ҳокими ўзига яна бир прокурорни ўринбосар қилиб олди

Фарҳод Исмоилов Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. У бунгача Фарғона вилояти прокурори ўринбосари бўлган.

Ф.Исмоилов меҳнат фаолияти давомида Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси ва прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, Анвар Орипов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Унга бу лавозим 2022 йил ноябрдан бери вақтинчалик юкланганди.

Аввалроқ вилоятдаги ҳокимлар ротациясида Сариосиё ҳокими ҳам прокуратурадан чиққан.

Хазорасп ва Урганч туманлари прокурори бўлиб ишлаган Руслан Жуманиязов эса Янгибозор тумани ҳокими бўлганди.

@media24uz
2.5K views18:26
Ochish/sharhlash
2023-03-15 16:07:03 Ортиқхўжаев ҳақидаги хабарларнинг ёлғонлиги рост бўлиб чиқди

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақида турли хабарлар тарқалганди.

Бош вазир матбуот хизматига кўра, ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ортиқхўжаев шу йил январда танқидлар билан президент томонидан ишдан олинганди. Ўшанда аномал совуқ соҳалар ва ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани, айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга умуман тайёр эмаслиги кескин танқид қилинганди.

Аввалроқ Равил Абдуқодиров бош вазирга маслаҳатчи бўлганди.

@media24uz
2.6K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash