Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-03-28 17:57:53
Жарималар миқдори ҳам ошади (жадвал)

1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошади, чунки базавий ҳисоблаш миқдори ошириляпти.

Шунингдек, 1 майдан 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизи, 30 кун ичида 70 фоизи ихтиёрий тўланса, жариманинг қолган қисми тўланмайди.

Жарималарнинг янги миқдорлари суратдаги жадвалда.

@media24uz
2.1K views14:57
Ochish/sharhlash
2023-03-28 17:18:27 Бюджетчилар учун ойлик ва пенсиялар ошириляпти

Президент фармонига кўра, 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилади.

Пенсиялар 7 фоизга оширилади:

пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори — 347 минг сўм:
ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 677 минг сўм;
ногиронлик ва иш стажи кам бўлган пенсиялар миқдори — 747 минг сўм.

Бюджетдан ойлик оладиганлар маоши 7 фоизга оширилади:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 980 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори — 330 минг сўм.

Бунда тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим ходимларининг ойликлари ошади холос. Бошқа соҳаларда ўзгармайди.

Барча учун ойлик иш ҳақи охирги марта 2022 йил 1 июндан 12 фоизга кўтарилганди.

@media24uz
2.8K viewsedited  14:18
Ochish/sharhlash
2023-03-28 16:09:43 Док-1 Макс ортидан яна 18 та фарфирма лицензиясидан айрилди

Ҳиндистондаги 18 та фармацевтика фирмалари лицензиясидан айрилган. Бунга болалар ўлимига сабаб бўлган сироплар сабаб сифатида кўрсатилган.

Йирик ҳинд дори компаниялари бўлмиш Maiden ва Marion ортидан бу фирмалар ҳам сифатсиз дори сотишда айбланган.

Аввалроқ компаниянинг 3 ходими қамоққа олинганди. Уларнинг орасида 1 та бўлим бошлиғи ва 2 та кимёгар бор.

Эсингизда бўлса, Док-1 Макс сиропидан ҳозирча 20 та бола ўлгани маълум. Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияни расмийлаштириш билан банд, болалар ўлимига сабабчи ўринбосари эса ҳамон ўз ишида қолмоқда.

@media24uz
1.5K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-03-28 13:44:50
Ҳокимият: йўлга биз жавоб бермаймиз, Open бюджетда овоз йиғинг

Open бюджет деганлари шу қадар шармандали ҳолга чиққанини деярли ҳамма ёзиб, билиб бўлди. Фақат буни иккинчи томон, яъни расмийлар тан олмаётган эди.

Аслида мактаблар ва ички йўлларга ҳокимият жавобгар, масъул, бунинг учун уларга бюджетдан пул ажратилади. Лекин улар бетларини без қилганча Open бюджетга бор дейишдан уялишмаяпти.

Наилож қолган халқ эса ҳокимиятдан умидини узиб, ишончини йўқотиб, ўз ватани, ўз маҳалласи учун ўзи югуряпти, ўзи пул сарфлаб, кўпроқ овоз йиғишга уриняпти.

Каналимизга келган мурожаатдан маълум бўлишича, туман ҳокими бир фуқаро мурожаатига жавобан уялмасдан Open бюджетда овоз йиғишни тавсия қилган.

"Ассалому алайкум, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Болсувар МФЙ Давлатобод кўчасида истиқомат қиламан. Маҳалламиз аввал Мустақиллик МФЙ таркибида эди ва 2022 йилда алоҳида ажралиб, Болсувар маҳалласи бўлди. 2022 бошида Мустақиллик маҳалласи "Обод қишлоқ ва обод маҳалла" дастурига тушган эди. Маҳалла икки га ажралгандан кейин Мустақиллик маҳалласи кўчалари цемент-бетон билан таъмирланадиган бўлди.

Болсувар маҳалласида эса ичимлик суви билан таминланиши ва электр симёғочлар янгиланиши керак эди. Электр симёғочлар янгиланди, янги трансфарматор ўрнатилди, лекин ичимлик суви ўтказиш ишлари ҳалигача якунланмади. Давлатобод кўчасида 10 дан ортиқ хонадонга сув ўтказилмасдан ташлаб кетилди, қазилган жойлар қолиб кетди.

Бу бўйича Бош прокуратурага онлайн мурожаатдан кейин маҳаллий ҳокимиятдан "Обод қишлоқ ва обод маҳалла" дастури бўйича ишлар ҳаммаси якунига етказилгани тўғрисида хат келди. Ҳокимиятда ишлайдиган инсонлар, туман ҳокими саводи йўқ, бепарво шекилли, хатда келтирилган президент қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари санаси нотўғри, хат имловий хатолар билан ёзилган.

Бу хатолари майли, нега ёлғон маълумот беради? Ишлар якунига етказилмагани, ташлаб кетилганини биз шу ерда яшаб кўриб турибмиз-ку, нега алдашга уринишади?".

@media24uz
1.8K viewsedited  10:44
Ochish/sharhlash
2023-03-28 11:27:59 Давлат харидлари бўйича ноқонуний ҳолатлар

Uzbekistan Airports АЖ буюртмачилигида 2023 йил 7 февраль куни 4,3 млрд. сўмга жиҳозлар харид қилиш бўйича ўтказилган давлат хариди “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси талабига зид равишда киритилгани аниқланган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали буюртмачилигидаги 2023 йил 10 февраль куни 2,6 млрд. сўмга темир-бетон устун харид қилиш бўйича ўтказилган давлат харидида шу қонуннинг 10, 14, 46-моддалари талаблари бузилган.

Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 2023 йил 10 февраль куни 796 млн. сўмга тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмаган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ва 7 та маъмурий иш қўзғатилган.

Умуман, вазирлик ва идоралар томонидан 2023 йилнинг февраль ойида жами 4,35 трлн. сўмлик 77 411 та давлат харидлари амалга оширилган бўлиб, шундан 234,2 млрд. сўмлик 39 006 та харидлар электрон дўкон, 25,5 млрд. сўмлик 1 895 та харидлар электрон ауцион, 203 млрд. сўмлик 2 103 та харидлар энг яхши таклифни танлаш, 107,5 млрд. сўмлик 521 та харид тендер, 1,5 трлн. сўмлик 9 989 та харидлар ягона етказиб берувчилар билан, 2,28 трлн. сўмлик 23 897 та харидлар тўғридан-тўғри шаклда амалга оширилган.

@media24uz
1.9K views08:27
Ochish/sharhlash
2023-03-28 08:41:31 Бахтиёр Раҳмонов аввалги лавозимига қайтди

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб турганди. Олдинроқ ҳам айнан ўринбосар сифатида ишлаган эди.

Тошкент шаҳрининг янги ҳокими этиб Шавкат Умрзоқов тайинлангани ҳақида аввалроқ хабар берганмиз.

@media24uz
2.1K views05:41
Ochish/sharhlash
2023-03-27 20:06:41 Самарқанддаги портлашда 4 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мадраса маҳалласида бугун, 27 март куни бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани айтиляпти.

Хабарларга кўра, 2 пенсионер ва уларнинг 2 набираси (3-синф ва 6-синф) уйдаги газ портлашидан бу дунёни тарк этишган.

@media24uz
1.0K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-03-27 17:13:53 Марғилон ҳокимлиги бюджетдан салкам 1 млрд. ишлатди

Марғилон шаҳри ҳокимлиги ўз биносини таъмирлаш учун ярим миллиард сўмдан ортиқ пул ажратган, токдан қарздорлик учун эса қарийб 400 миллион сўм.

Хусусан, Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 396 миллион сўм Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган.

Бу пуллар “Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғи” ҳудудидаги ёритиш чироқларига ва суғориш насосларига сарфланган электр энергиясидан юзага келган қарздорликлар учун сарфланган.

Шунингдек, Марғилон шаҳри ҳокимлиги маъмурий биносини таъмирлаш учун 537,7 миллион сўм ва шаҳар Халқ қабулхонаси биносига иситиш қозонлари сотиб олиш ва ўрнатиш ишлари учун 28 миллион сўм, жами 565,7 миллион сўм ажратилган.

Шунда жами 961,7 млн. сўм ишлатилган.

@media24uz
1.6K views14:13
Ochish/sharhlash
2023-03-27 14:43:23
Twitter Blue нархи эълон қилинди

Twitter раҳбари Илон Маск Twitter Blue, яъни тасдиқланган саҳифа белгисини сотиб олиш учун нархларни эълон қилган.

Бирданига бир йилга обуна бўлиш 12 фоизлик чегирма билан 84 доллар, шунда ойига 7 доллардан. Агар ойлик тўлаб юриш қулай бўлса, унда бир ойга 8 доллар.

Twitter Blue белгисини олганлар твитларини таҳрир қилиши, 1080р видео юклаш, навигация каби кўплаб имкониятларга эга бўлади. Шунингдек, узоқроқ муддатли видеоларни ҳам юклаши мумкин (ҳозир 1 дақиқагача).

Яқин орада Twitter Blue эгаларига рекламаларни камроқ кўриш, спамлардан ҳимоялаш каби функциялар ҳам тақдим этилади.

@media24uz
1.8K views11:43
Ochish/sharhlash
2023-03-27 13:56:28 Ҳокимларимиз қаерлик?

Вилоят ҳокимлари асли қаердан эканига қизиқиб кўрдик. Кўпчилик ҳокимлар ўзи туғилган ҳудудга раҳбарлик қилади.

Айримлари борки, бошқа вилоятда туғилиб, бошқа жойда ҳоким бўлиб ўтирибди.

Хусусан, Тошкентнинг янги ҳокими Шавкат Умрзоқов туғилган жойи ҳақида ҳам очиқ манбаларда маълумот йўқ. Унинг туғилган жойини ўз манбаларимиз орқали аниқладик.

1. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Ўринбоев — Қорақалпоғистон, Кегейли
2. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов — Андижон, Избоскан
3. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров — Наманган, Чортоқ
4. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов — Наманган
5. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев — Самарқанд, Жомбой
6. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев — Фарғона
7. Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев — Жиззах, Фориш
8. Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов — Самарқанд, Қўшработ
9. Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов — Қашқадарё, Китоб
10. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов — Сурхондарё, Денов
11. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов — Тошкент вилояти
12. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов — Бухоро, Ғиждувон
13. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабев Раҳимов — Хоразм, Шовот
14. Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умрзоқов — Тошкент шаҳри

@media24uz
3.0K viewsedited  10:56
Ochish/sharhlash