Get Mystery Box with random crypto!

Media24.uz

Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz M
Telegram kanalining logotibi media24uz — Media24.uz
Kanal manzili: @media24uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.88K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ва дунёда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларга назар
Мурожаат учун: @media24uzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-04 06:14:39 Ўзи ва болаларини 9-қаватдан ташлаб ўлдирган аёл

Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган.

Маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан яшаган хонадонда 2022 йил октябрь ойида ёнғин содир бўлган. Шу сабабли 3 нафар фарзанди билан бирга онасининг Серегели 8-мавзесидаги уйига келиб яшаган. Айтилишича, ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.

Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра" зиёрати мақсадида Саудия Арабистонида экани аниқланган.

Бош прокуратура ва Тошкент шаҳар прокуратураси воқеа жойида текшириш олиб борган.

Аниқланишича, 3 апрель куни соат 19.20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 й.т.) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида, 9-қаватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 103-(Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

@media24uz
1.9K viewsedited  03:14
Ochish/sharhlash
2023-04-03 17:07:22 Адлия педофиллари қайта суд қилинадиган бўлди

Хоразмда меҳрибонлик уйидаги қизларни мунтазам зўрлаб келган собиқ адлия ва ФВБ бошлиқлари жамоатчилик қистови билан қайтадан суд қилинадиган бўлди.

Протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида 6 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Хоразмда вояга етмаган қизларни зўрлаган амалдорлар 1,5 йиллик уй қамоғи билан қутулиб қолганди.

@media24uz
1.5K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash
2023-04-03 12:52:03
Питердаги кафени портлатган ва Ўзбекистонга қочиб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги кафени портлатган террорчи ушланган, у аёл киши экани айтилган ва Ўзбекистонга қочиб ўтмоқчи бўлган.

Кеча юз берган бу портлашда россиялик ҳарбий блогер Максим Фомин ҳалок бўлган. Гумондор эса Россия фуқароси Даря Трепова бўлиб, аввалроқ Украина урушига қарши чиққани учун қўлга олиниб, кейин қўйиб юборилган.

Портлашда 30 дан ортиқ одам яраланган. Рус матбуотига кўра, Трепова кафега кириб, Фоминга совға сифатида портловчи моддани бермоқчи бўлган.

Хабарларга кўра, Трепова Питердаги эрининг хонадонида ушланган, у Ўзбекистонга қочиб кетмоқчи бўлгани айтилган. Аммо Reuters бу маълумотни тасдиқлай олмаган.

@media24uz
2.0K viewsedited  09:52
Ochish/sharhlash
2023-04-03 10:46:53
Машинаси одам уриб юборган ҳоким яна катта саҳнада

2020 йилда Captiva машинаси одам ўлимига сабабчи бўлган Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев яна катта саҳнага чиққан. Бу гал у рўзадор фермерларнинг оғзини мажбуран очтирган.

Фермерлар кенгаши унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Бош прокуратурага мурожаат йўллаган. Идора матбуот хизмати @media24uz’га ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини айтган.

Воқеа

31 март куни соат 15:00 атрофида мажлис чақирган туман ҳокими қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни танқил қилган, сўнг залга сув келтиришни буюриб, рўзадорларни сув ичишга мажбурлаган.

Бош прокуратурага йўлланган мурожаатда дастлаб Конституциянинг 31-моддаси ва виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақидаги қонуннинг 4-моддаси бузилгани билдирилган.

@media24uz
2.1K views07:46
Ochish/sharhlash
2023-04-03 07:57:11
Кун исиб кетсаям, совиб кетсаям, ёмғир ёғсаям ўчаверадиган чироқ

Кеча пойтахтда 2 соатча ёққан кучли ёмғир Тошкент шаҳрини Тошқин ситига айлантириб ташлади, ҳатто метроларгача сув тўлди.

Бу одатий ҳол, аввал ҳам ёзганмиз. Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, аммо нечта ҳоким алмашган бўлса, бирортаси бунга ечим тополмаган ҳозирча.

Сув тошгани майли, уйда ўтирсангиз, унчалик зиёни йўқ. Лекин шу ёмғиргаям чироқ ўчиб қолса, трансформаторлар бузилиб кетса, додингни кимга айтасан.

Аномал иссиқда қизиб, ёниб кетишини билдик. Аномал совуқда музлаб қолишини билдик. Аномал ёмғирда нима жин уриши мумкин бу трансформаторларга?!

Наҳотки шамол ва ёмғирдан паналаб, ҳимоялаб қўйиш шунчалик қийин бўлса!

@media24uz
2.2K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-04-02 20:03:26 Хоразмлик жабрланган қизлар соғ-омон

Хоразмда Адлия ва ФВБ бошқармалари бошлиқлари зўрлаган 3 ёш қизнинг хавфсизлиги таъминланган.

Бу ҳақда Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева маълум қиляпти.

Айни пайтда жамоатчилик бу қизларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриб, кейинги тақдиридан хавотирга тушаётган эди.

"Бугун биз Хоразмдаги болалар уйининг уч нафар жабрланган қизларига хавфсизлик таъминланишига эришдик", деб ёзган Мирзиёева.

Шунингдек, Мирзиёева сўз эркинлиги фонида барча ОАВ ва жамоатчилик фаолларидан одил судловни тиклашда ёрдам беришни сўраган.

@media24uz
2.5K viewsedited  17:03
Ochish/sharhlash
2023-04-02 09:50:04 Хоразмдаги зўравонликни ҳамма билган ва негадир ҳамма кўз юмган

Шу йил февралда Сенат мажлисида Хоразмдаги воқеалар ҳақида маълумот берилган. Ўша мажлисда сенаторлар, Олий суд, Адлия вазирлиги ва бошқа кўплаб ташкилотлар вакиллари эшитишган, лекин ҳеч ким индамай келган негадир.

Шубҳали баёнотлар

Олий суд прокуратура томонидан кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаганини айтган. Бу баёнот 1 апрелда берилган, пастроқда қайтамиз.

Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас, деб қутулган. Бунга ҳам яна тўхталамиз.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўтган йили тергов олиб борилаётган вақтда ушбу ходим ишдан олинганини айтган.

Болалар омбудсмани болаларга қўлланадиган ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо турларини қўллаш кераклигини, ҳолатни ўрганаётганини айтган. Худди энди билгандай.

Бош прокуратура 29 март куни судланувчиларга енгил жазо тайинлангани бўйича Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест киритган.

Қайтамиз

Олий суд 1 апрелда шу пайтгача ҳеч ким протест киритмаган, деган. Бош прокуратура ҳам 1 апрелда 29 март куни Олий судга протест киритганмиз деяпти. Кимга ишонамиз?

Адлия вазирлиги суд ҳукмини шарҳлашдан қочган, аммо олдинроқ, яъни 2022 йил ноябрда кўтарилиб кетган собиқ вазир Руслан Давлетов бу воқеалардан бехабар ҳолда кетганми ёки йўқ, буни ўзларидан эшитишимиз керак.

Фикрлар

Комил Алламжонов: "Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди!"

Саида Мирзиёева: "Хоразмда юз берган фожиа иштирокчилари орасида ҳуқуқ идораси вакиллари ҳам борлиги ниҳоятда хавотирлидир. Биз мавжуд қонунчиликни қайта кўриб чиқиб, такомиллаштириш, турли “лазейка”ларни ёпиш, оилавий зўравонлик бўйича қонунни қабул қилишни тезлаштиришимиз зарур".

Баҳодир Ғаниев: Қизчалар билан бўлган зўравонликни беркитган ва олдини олишга масъул бўлган барчани жазолаш шарт! Балки шунда “Конституция меники” шиорига ишонч пайдо бўла бошлайди.

Алишер Саъдуллаев: "Айни пайтда бу ҳолатни жамоамиз билан ўрганяпмиз ва қизларнинг ижтимоийлашуви, ҳуқуқий масалаларда қонунда белгиланган ваколатимиз доирасида ёрдам берамиз".

@media24uz
1.7K views06:50
Ochish/sharhlash
2023-04-01 16:01:39 Президент ташрифидан кейин Хоразмда тайинловлар

Президентнинг Хоразмга ташрифидан кейин Хоразм вилоятида бир қатор ҳокимлар алмашган, тиббиёт соҳасида тайинловлар бўлган.

Хусусан, Содиқжон Содиқов Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Купалбай Тангрибердиев вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинлаган.

Шунингдек, Бобурбек Эгамов Қўшкўпир тумани, Ғайрат Султонов Урганч тумани, Жаҳонгир Назаров Боғот тумани, Шуҳрат Аҳмедов Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланган.

@media24uz
2.3K viewsedited  13:01
Ochish/sharhlash
2023-04-01 12:58:01 Бу йил ҳисобидан пенсиялар иккинчи марта, ойликлар биринчи марта оширилиши кутиляпти

Ўзбекистонда 2023 йилда пенсияларни яна ошириш режалаштирилган. Бу йил учун тасдиқланган давлат бюджети параметрларида иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга ошириш учун 6,7 трлн. сўм йўналтириш кўзда тутилган.

1 майдан пенсиялар ва айрим соҳа (таълим ва тиббиёт) вакиллари ойликлари 7 фоизга оширилади. Барча учун иш ҳақини ошириш кўзда тутилмаган. Лекин БҲМ 10 фоизга ошади.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига кўра, иккинчи ўсиш 1 сентябрда режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга (қўшимча 5,6 трлн. сўм) ошиши керак. Бу ерда ҳам барча давлат хизматчилари учунлиги аниқ айтилмаган.

Барча учун ойлик ва стипендиялар миқдори сўнгги марта 2022 йил июнда 12 фоизга ошганди. Шундан бери бу борада ўсиш йўқ.

@media24uz
2.5K views09:58
Ochish/sharhlash
2023-04-01 11:40:39 Вояга етмаганни зўрлаган адлиячи 1,5 йил, 500 минг сўм пора олган ўқитувчи 5 йил, миллиардларни ўмарган амалдор 1 йилга қамалиши ижтимоий адолат бўлса керак

Сўнгги кунларнинг энг кулгили баёнотини энг жиддий амалдор — Адлия вазири Акбар Тошқулов берган. Унга кўра, 500 минг сўм пора олиб 5 йилга қамалган ўқитувчининг жинояти давлатнинг миллиард пулларини ўзлаштирган мансабдор жиноятидан оғирроқ деган у.

Бугун эса Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи эса меҳрибонлик уйидаги қизларни жинсий зўрлаб келгани учун 1,5 йилга озодликни чеклаш жазоси билан қутулиб қолгани ойдинлашяпти. Вазир айтган ижтимоий адолат шудир балки.

Айбдорларга 2022 йил сентябрда Жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича ҳукм чиқарилган:

128-модда. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш;
128-1-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш;
167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
209-модда. Мансаб сохтакорлиги.

Жабрланган қизлар апелляция беришган. Аммо одил судловимиз декабрда юқоридаги қарорни ўзгартирмаган.

Эҳтимол ҳурматли адлия вазиримиз меҳрибонлик уйидаги қизларнинг ўзига айбни тўнкаб берар...

@media24uz
2.5K viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash