Get Mystery Box with random crypto!

Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушл | Prokuratura Departamenti

Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаро З.Н. (муқаддам судланган) фуқаро А.И.ни 30 000 АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юборишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz