Get Mystery Box with random crypto!

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишинин | Prokuratura Departamenti

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Кўкдала тумани “Умакай” ЙПХ масканида Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Б. фуқаро Ж.С.нинг “Lacetti” русумли автомобилида тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 1 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Қарши шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz