Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Telegram kanalining logotibi department_uz — Prokuratura Departamenti
Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 19

2023-04-07 08:15:52
Тиббиёт техникумларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.М. фуқаролар К.Э. ва Г.Б.ни Ургут ҳамда Пахтачи тиббиёт техникумларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.2K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-04-06 13:13:11 Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Жарқўрғон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.S.” хусусий корхонаси раҳбари У.Қ. банк филиалидан ажратилган 600 млн сўм кредит маблағи эвазига шартномада кўрсатилган “Paynet” хизматини ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Э турмуш ўртоғининг номига ташкил этган “S.A.” МЧЖни норасмий бошқариб келиб, “Микрокредитбанк” АТБ Жарқўрғон филиалидан ажратилган 300 млн сўм кредит эвазига иссиқхона ташкил этмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган автотранспорт воситаларини қасддан яширганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.7K viewsedited  10:13
Ochish/sharhlash
2023-04-06 13:13:07
4.3K views10:13
Ochish/sharhlash
2023-04-06 12:06:15
Самарқанд шаҳрида электр таъминоти қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар электр таъминоти корхонаси муҳандиси С.Б. фуқаро А.Ч.нинг хонадонидаги электр энергиясига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ҳамда мавжуд қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
6.4K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-04-06 07:51:39
Кармана туманида “Навоий ИЭС” асосий қувурига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан “Навоий ИЭС” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.B.” хусусий корхонаси масъул шахслари ушбу ИЭС иссиқлик энергиясининг асосий қувурига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 163,4 млн сўмлик иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views04:51
Ochish/sharhlash
2023-04-05 15:51:18
Миробод туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. фуқаро О.Р.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасаларидан бирига ўқишга кирганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштириб бериб, кейинчалик ўқишини Урганч инновацион университетга кўчириб бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-04-05 14:41:15 Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.

Telegram I Twitter
4.1K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-04-05 13:15:23
2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.A.” МЧЖ раҳбари О.Т. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига харид қилинган Автобетононасос махсус техника воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.8K views10:15
Ochish/sharhlash
2023-04-05 08:07:33
Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.P.” МЧЖ раҳбари У.Д. ва бошқалар корхона иссиқхонасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 233,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ИИБ ҳамда “Чинозтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда эса, фуқаролар Ю.У. ва Ш.Д. ўз хонадонларидаги иссиқхоналарни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, жами 212,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
2.5K views05:07
Ochish/sharhlash
2023-04-04 15:16:01
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ж.Ю. С.Р. ва А.О. 280 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 800 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланишиб, А.О.нинг ёнидан яна  7 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда 1 дона мумсимон модда ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.8K views12:16
Ochish/sharhlash