Get Mystery Box with random crypto!

Паркент ва Ўзбекистон туманларида ер майдонларининг ноқонуний | Prokuratura Departamenti

Паркент ва Ўзбекистон туманларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ш. (муқаддам судланган) “Самаробод” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан ўраб олинган 9 сотих ер майдони фуқаро Э.Б.га 270 млн сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлар орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳудуд ер тузувчиси М.М. (муқаддам судланган) фуқаро Г.Р.га 3 гектар ер майдонини аукцион орқали арзон нархларда ютиб бериш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz