Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.24K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 11

2023-05-11 10:32:18
Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.М. “Н.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 10 сотихини  ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:13:01
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Б. жами 3 000 АҚШ доллари ва 44 минг Қирғиз сомини фуқаро А.А.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 315 АҚШ доллари ҳамда 48,5 минг Қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:12:24
Вобкент туманида 350,1 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Н.” МЧЖга қарашли ёқилғи тарқатиш шохобчаси катта оператори Д.Ж. тумандаги 10 та фермер хўжалигига дизель ёқилғиси етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 350,1 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

@Department_uz
4.0K views05:12
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:01:12
Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, Нарпай туманида яшовчи Ш.С. ва “Х.Б.” фермер хўжалиги раҳбари У.Н. яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, жами 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби,  Самарқанд туманида “A.X.” фермер хўжалиги, Юқоричирчиқ туманида “Е.О.” МЧЖ, Қибрай туманида “F.Y.” МЧЖ, Тошкент туманида “Sh.O.” фермер хўжалиги ва Янгиариқ туманида фуқаро Ж.Т. табиий газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 661,4 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:48:41
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг ўринбосари Ш.Х.Алиризаев, жорий йилнинг 10 май куни Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудлардаги бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Хусусан, ҳар бир туман-шаҳар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари, деҳқон бозорларида томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг биринчи қўл тамойили асосида савдо қилишларига шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, тегишли кўрсатмалар берди.

@Department_uz
4.2K views14:48
Ochish/sharhlash
2023-05-10 15:31:14
Гулистон шаҳрида тадбиркорнинг 595,1 млн сўмини ўзлаштирган дўкон сотувчиси аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.B.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси А.Т. ўзига ишониб топширилган алкоголь маҳсулотлари сотувидан тушган 595,1 млн сўмни кирим қилмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, тадбиркор манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

@Department_uz
4.5K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-05-10 14:05:50
Насос агрегатларини ўзлаштирган омбор мудири аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Сирдарё-Зарафшон” ирригация тизими ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари энергетика бошқармаси омбор мудири Р.И. ва бошқалар умумий қиймати 408,3 млн сўмлик 8 дона насос агрегатларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.5K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-05-10 13:09:42
“CEFR” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро С.Ж.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “CEFR” чет тилларини билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@Department_uz
7.4K views10:09
Ochish/sharhlash
2023-05-10 12:11:57 Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
3.8K views09:11
Ochish/sharhlash
2023-05-10 10:22:30
Андижон туманидаги МЧЖнинг ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. Андижон туманида жойлашган “А.А.” МЧЖга қарашли 50 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишлвочи танишлари орқали ушбу ер майдонида турар-жой қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.9K views07:22
Ochish/sharhlash