Get Mystery Box with random crypto!

Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибга | Prokuratura Departamenti

Мирзаобод туманида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.М. ва А.Ж. фуқаро Р.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 6 000 АҚШ доллари эвазига Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, шундан 5 100 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz