Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) валюта қимматликларини айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келиб, фуқаро А.А.га
35 750 АҚШ долларини
409 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида
174 млн сўм,
6 302 АҚШ доллари,
521,5 минг Россия рубли,
270 Евро,
12 минг Қозоқ тенгеси ва
25 дирхам ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
@Department_uz