Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилоятида сохта Департамент ходими ушланди   Бош проку | Prokuratura Departamenti

Сирдарё вилоятида сохта Департамент ходими ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништириб, 1 000 АҚШ доллари эвазига уни ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 600 АҚШ долларини 2023 йил 15 апрель куни олиб, қолган 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агарда Сизга ва яқинларингизга ўзини Департамент ёки бирон бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништириб, турли йўллар билан тамагирлик қилиб, пул ёки бошқа моддий қимматликлар талаб қилса, бу ҳақда зудлик билан Департамент шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8088 ёки 8086) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.      

@Department_uz