Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд туманида захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ | Prokuratura Departamenti

Самарқанд туманида захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.С. “Ў.Т.” МФЙ ҳудудидаги 6 сотих захирадаги ер майдонини фуқаролар М.Қ. ва О.Ҳ.га расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, эвазига уларнинг 10 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 2 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz