Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.28K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-19 13:07:42
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, “H.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.2K views10:07
Ochish/sharhlash
2023-05-19 10:36:51 Жорий йилнинг 12 ва 18 май кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси” АЖ, биржа аъзолари ва нобанк кредит ташкилотлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда, Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси” доирасида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган платформанинг имкониятлари тақдим этилди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги хавфларни камайтириш мақсадида уларни миллий қонунчилигимизга татбиқ қилиш, миллий тизимни янада мустаҳкамлаш бўйича Департамент ҳамда Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

Йиғилиш якунида тадбир иштирокчиларига қўшимча таклифлар бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Департаментга мурожаат қилишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди.

@Department_uz
4.2K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-05-19 10:36:49
3.8K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-05-19 09:21:59
Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан вилоят ИИБ, ЙҲХБ ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро И.Х.нинг “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва  юкхонасида жами 929 кг келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвон гўшти, 22 кг ички аъзолари ва 9 дона йирик шохли қорамолга ўхшаш ҳайвон бошларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.0K views06:21
Ochish/sharhlash
2023-05-19 08:30:14 Самарқанд ва Қашқадарё вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали бўлим бошлиғи К.З. фуқаро Р.Р.нинг фарзандининг ўқишини қўшни Тожикистон Республикасидаги олий таълим муассасасидан Ўзбекистон-Финляндия институтига кўчириб бериш эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ доллари қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Б. фуқаро М.З.ни танишлари ёрдамида 1 000 АҚШ доллари эвазига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
7.0K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2023-05-19 08:30:12
5.3K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-05-18 16:46:19
Бухоро тиббиёт техникумига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ш. фуқаролар Д.Ҳ. ва Ш.А.га ўзини Бухоро тиббиёт техникуми ўқитувчиси деб таништириб, уларни гўёки техникум директори орқали ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.2K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-05-18 14:57:00
Самарқанд шаҳрида газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.B.” МЧЖ масъул шахслари Озод шарқ кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй-жойда 26 дона иситиш қозонлари ҳамда 25 дона ПГ 4-газ жиҳозларини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаганликлари оқибатида 754,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
8.5K views11:57
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:18:30 Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Н.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “H.A.” МЧЖ шаклидаги автомактаб амалий машқ ўргатувчиси вазифасида ишлаган М.О. фуқаро И.Х.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти Сайхунобод тумани ўқув спорт-техника клуби раҳбари Ф.Х. фуқаро У.Х.га гўёки ИИБ ЙҲХБдаги танишлари орқали имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.9K views10:18
Ochish/sharhlash
2023-05-18 13:18:13
5.3K views10:18
Ochish/sharhlash