Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.24K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-06-06 10:49:08
1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.7K views07:49
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:12:30 Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.K.” МЧЖ раҳбари М.Х. электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан назорат тамғалари бўлмаган электр ҳисоблагич орқали жами 163,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A-V.” МЧЖ масъул шахслари И.А. қурилиши тугалланмаган оқава сув тармоғидаги сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 122,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views05:12
Ochish/sharhlash
2023-06-06 08:12:30
4.1K views05:12
Ochish/sharhlash
2023-06-05 15:24:21 Спорт - саломатлик гарови!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари ходимларининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1-4 июнь кунлари ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Департамент кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг якуний босқичида 3-ўрин учун Департаментнинг Сирдарё ва Тошкент вилояти бошқармалари жамоалари ўртасида кечган учрашувда 7-2 ҳисоб билан Сирдарё вилояти бошқармаси жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, Андижон вилояти бошқармаси билан Тошкент шаҳар бошқармаси жамоалари ўртасида муросасиз кечган финал учрашувида 2-1 ҳисоб қайд этилиб, Тошкент шаҳар бошқармаси жамоаси 2-ўрин, Андижон вилояти бошқармаси жамоаси шарафли 1-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа якуни бўйича ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

@Department_uz
4.9K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-06-05 15:24:21
4.5K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-06-05 10:36:50
Хонобод шаҳрида мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Хонобод филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланиб, шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.8K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2023-06-05 08:57:56
Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 231 млн сўмлик маҳсулотини ўзлаштирган собиқ оператор аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Г. “R.n.” МЧЖнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасининг катта оператори вазифасида ишлаб келиб, тадбиркорнинг 231 млн сўмлик дизель ва бензин ёқилғисини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.6K views05:57
Ochish/sharhlash
2023-05-20 09:05:20
Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш учун ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.М. ва А.А. фуқаро Ф.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида шаҳар ҳудудидан енгил типдаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини қуриш учун 40 кв метр ер майдони олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пулларнинг тўлиқ қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:35:26 Ғузор ва Пискент туманларида кредит маблағлари эвазига ҳарид қилинган чорва молларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.T.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағи эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 540 бош наслли майда шоҳли чорва молларини бизнес режасига асосан кўпайтириш чораларини кўрмасдан ушбу молларни нақд пулга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.У. ва “М.” МФЙ бўйича туман ҳокими собиқ ёрдамчиси А.А. “A.B.” МЧЖга ажратилган 225 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган чорва молларини нақд пулга сотиб юборишиб, ушбу маблағларни талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.4K views12:35
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:35:23
3.9K views12:35
Ochish/sharhlash