Get Mystery Box with random crypto!

Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг ол | Prokuratura Departamenti

Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Б. жами 3 000 АҚШ доллари ва 44 минг Қирғиз сомини фуқаро А.А.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 315 АҚШ доллари ҳамда 48,5 минг Қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz