Get Mystery Box with random crypto!

“CEFR” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланд | Prokuratura Departamenti

“CEFR” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро С.Ж.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “CEFR” чет тилларини билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
@Department_uz