Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.20K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-05-12 08:26:31
Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи ва Учқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “U.Ch.” хусусий корхонаси ва “Н.М.” МЧЖнинг масъул шахслари ишлаб чиқариш цехи ҳамда қурилиш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 245,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Б.П.” ва “Ғ.Х.” МЧЖнинг масъул шахслари кўп қаватли уйларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 137 млн сўмлик табиий газдан  ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
1.9K views05:26
Ochish/sharhlash
2023-05-11 15:12:43 Захирадаги ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.П. Қарши тумани, “Қоратепа” қишлоғидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Ш.Ш.га танишлари ёрдамида 150 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. "Жузимбағ" ОФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро О.Х.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Ж. фуқаро Ж.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус тумани “Саманбай” ОФЙ ҳудудидан 6 сотих захирадаги ер майдонини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.0K viewsedited  12:12
Ochish/sharhlash
2023-05-11 15:12:43
3.7K views12:12
Ochish/sharhlash
2023-05-11 13:21:06 Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Т. фуқаро О.Х.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориши эвазига 5 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Р. фуқаро М.К. ва унинг турмуш ўртоғи В.А.ни Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига ишга юбориш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Р.И. фуқаро А.С.ни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Эстония Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.9K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-05-11 13:21:06
4.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-05-11 10:32:18
Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.М. “Н.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 10 сотихини  ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views07:32
Ochish/sharhlash
2023-05-11 09:13:01
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.Б. жами 3 000 АҚШ доллари ва 44 минг Қирғиз сомини фуқаро А.А.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 315 АҚШ доллари ҳамда 48,5 минг Қирғиз соми ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-11 08:12:24
Вобкент туманида 350,1 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Н.” МЧЖга қарашли ёқилғи тарқатиш шохобчаси катта оператори Д.Ж. тумандаги 10 та фермер хўжалигига дизель ёқилғиси етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 350,1 млн сўмлик дизель ёқилғисини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

@Department_uz
4.0K views05:12
Ochish/sharhlash
2023-05-10 18:01:12
Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, Нарпай туманида яшовчи Ш.С. ва “Х.Б.” фермер хўжалиги раҳбари У.Н. яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, жами 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби,  Самарқанд туманида “A.X.” фермер хўжалиги, Юқоричирчиқ туманида “Е.О.” МЧЖ, Қибрай туманида “F.Y.” МЧЖ, Тошкент туманида “Sh.O.” фермер хўжалиги ва Янгиариқ туманида фуқаро Ж.Т. табиий газ ва электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 661,4 млн сўмлик табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views15:01
Ochish/sharhlash
2023-05-10 17:48:41
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг ўринбосари Ш.Х.Алиризаев, жорий йилнинг 10 май куни Наманган вилоятида бўлиб, ҳудудлардаги бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Хусусан, ҳар бир туман-шаҳар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари, деҳқон бозорларида томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг биринчи қўл тамойили асосида савдо қилишларига шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, тегишли кўрсатмалар берди.

@Department_uz
4.2K views14:48
Ochish/sharhlash