Get Mystery Box with random crypto!

Андижон туманидаги МЧЖнинг ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибг | Prokuratura Departamenti

Андижон туманидаги МЧЖнинг ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. Андижон туманида жойлашган “А.А.” МЧЖга қарашли 50 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишлвочи танишлари орқали ушбу ер майдонида турар-жой қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz