Get Mystery Box with random crypto!

Prokuratura Departamenti

Kanal manzili: @department_uz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.24K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 109

2022-04-26 08:17:02
4.3K views05:17
Ochish/sharhlash
2022-04-25 16:40:48
Самарқанд шаҳрида 7 900 АҚШ долларлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Самарқанд шаҳар “Чашма” МФЙ ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.М. ва Б.А.лар 4 892 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 7 900 AҚШ долларига сотишга келишиб, 7 500 АҚШ доллари ва 4,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.4K views13:40
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:43:49 Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.p.” МЧЖ раҳбари М.П. ва фуқаро И.Р. АТБ “Микрокредитбанк”нинг Олтинкўл банк хизматлари маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, қуёнчиликни ташкил қилиш мақсадида ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредитни гўёки қуён, қуён қафаслари ҳамда ем сотиб олиш учун М.П.нинг раҳбарлигидаги бошқа бир МЧЖ “M.s.”га ўтказиб, сохта маълумотлар асосида кредит маблағини корпоратив карта орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “L.a.” МЧЖ раҳбари Н.Х. ва бошқалар 20 нафар фуқарога лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхона қуриб бериш учун таъминотчи корхона сифатида банк муассасасидан ажратилган 100,2 млн сўм кредитни фуқароларнинг ишончига кириб, иссиқхона қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.1K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-04-25 14:43:46
3.7K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-04-25 11:14:01
Нишон туманида тадбиркордан 5 400 АҚШ доллари пора талаб қилган бош мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нишон тумани Халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш экспулатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига "Қ.Т." МЧЖ раҳбаридан 5 400 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.8K views08:14
Ochish/sharhlash
2022-04-25 09:33:17
Бекобод туманида ғалла ва шоличилик учун ажратилган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Г.” МЧЖ раҳбари Л.А. “А.И.” МЧЖга ғалла ва шоличилик учун ажратилган 0,76 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонида ноқонуний балиқ ҳовузи ташкил қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 273,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.7K views06:33
Ochish/sharhlash
2022-04-25 08:07:44
Нуробод туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда берган тез ёрдам бўлими мудири ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Нуробод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мудири Я.Б. фуқаро Ф.дан уни туман тиббиёт бирлашмасига танишлари ёрдамида патронаж ҳамшираси вазифасига 0,75 штат бирлигида ишга қабул қилиш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
5.1K views05:07
Ochish/sharhlash
2022-04-23 14:31:03
Юнусобод туманида тадбиркордан 1 100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Худудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Юнусобод тумангаз бўлимининг улгуржи истеъмолчилар бўлими муҳандиси Х.Б. тадбиркор Ж.га тегишли бўлган савдо шаҳобчасига табиий газ тармоғини ўтказиб бериш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 100 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, келишилган пулдан яна 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
3.9K views11:31
Ochish/sharhlash
2022-04-23 10:09:46
Тойлоқ туманида 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тойлоқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Д.и.” МЧЖ раҳбари Ш.П. корхонага қарашли омборхона ва савдо дўконлари бўлмаса-да, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа бир тадбиркорга тегиши экскаваторни гаров сифатида қўйиб, банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-04-23 08:29:46
Нукус шаҳрида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонининг сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан прокуратура ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.Е. ўзига Нукус шаҳри, “Алланияз Қаҳрамон” МФЙ ҳудудида иссиқхона қуриш учун ажратилган 9 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Т.га фирибгарлик йўли билан 170 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 80 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz
4.3K viewsedited  05:29
Ochish/sharhlash