Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-11-03 11:10:59
Расман: 2024-йилги кириш имтиҳони тестлари тузиладиган дарсликлар рўйхати эълон қилинди

Дарсликлар 2023-2024-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Тавсия этилган дарсликлар рўйхати:
https://uzbmb.uz/info/textbooks

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
15.1K viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2023-10-31 10:21:46
Расман: Қизлар ҳам энди “Темурбеклар мактаби”га қабул қилинади

Президент қарорига кўра, 2024/2025-ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади.

Энди қизлар ҳам Темурбеклар мактаби имтиёзидан фойдаланишлари мумкин

"Темурбеклар мактаби" битирувчиларига тўплаган баллига 15 фоиз қўшимча балл кўринишида имтиёз берилади. Агар кириш тест синовларида 170 балл тўпласа унга яна 25.5 балл (170×0.15) қўшилади ва умумий мандатда у 195.5 баллни қайд этади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
18.1K viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2023-10-28 20:49:24
Тошкентда Жамоат транспортида йўл ҳақи 1-ноябрдан оширилмоқда

Пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда. Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталари орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан  учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.4K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-10-27 09:12:39
Қўлга тушди: Уддабурон абитуриент 3.900 доллар эвазига биратўла 3-курсдан ўқишга кирмоқчи эди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни Қарши шаҳридаги “Turon” нодавлат университетига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чирчиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Н. фуқаро С.Ш.ни 3 900 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, муқаддам 3 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.3K viewsedited  06:12
Ochish/sharhlash
2023-10-25 15:54:32
Расман: Ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

29-октябр (якшанба) куни бўлиб ўтадиган ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномаларни my.uzbmb.uz сайтининг “Milliy sertifikat” бўлимидан бериш бошланди.

Тест синовига шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида:

-сменада 07:30 дан бошлаб (тест синови 09:00 да);
-сменада 12:30 дан бошлаб (тест синови 14:00 да) киритилади.

Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
15.7K viewsedited  12:54
Ochish/sharhlash
2023-10-25 10:07:11
#Тезкор

"Олий таълим" вазири эндиликда Қишлоқ хўжалиги вазири бўлди

Айтишларича, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Абдураҳмонов Иброҳим Йўлчиевич қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланди.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
12.7K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2023-10-20 10:18:01 Талаба семестрни "5" баҳога ёпмаса, стипендия берилмайдими?

Ҳозирда грант асосида ўқишга кирган талабаларга стандарт 517 880 сўмлик стипендия тўланади.

Лекин ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми "қониқарли" баҳо (71 фоиздан паст) бўлган талабаларга кейинги семестр давомида стипендия тўланмайди.

Шунинг учун ҳам грантда ўқийдиганлар стипендия олишни хоҳласа, ҳеч бўлмаса 30 фоиз дастурни 71 фоиздан юқори ўзлаштириши керак.

Контракт асосида ўқийдиган талабалар эса шартнома пулини стипендиялик қилиб тўлашсагина, уларга ҳам стипендия берилади. Бироқ аъло баҳоларга семестрни тугатан контрактда ўқийдиган талабаларга ҳам ойига 100 минг сўмдан сал кўпроқ стипендия тўланади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
13.3K views07:18
Ochish/sharhlash
2023-10-19 09:45:24 Расман: Мактаб ўқувчилари ўзига керакли фанларни танлаб ўқиш тизими ишга тушди

Мактабларнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади.

Йўналишлар қуйидагича:
математика-физика;
она тили-чет тили;
кимё-биология;
математика-чет тили.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги xaбар беришича, ҳозир тажриба-синов тариқасида математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олмоқда.

2024-2025-ўқув йилидан ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.1K views06:45
Ochish/sharhlash
2023-10-18 20:23:05
Расман: CEFR имтиҳони 21-октябрдан бошланади. Натижаси эса 11 ноябргача эълон қилинади

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича октябр ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди.

Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 21-22-октябр кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 24-октябр – 4-ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Натижалари қачон чиқади?

Тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафтада, яъни 11-ноябрга қадар эълон қилинади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.2K viewsedited  17:23
Ochish/sharhlash
2023-10-18 08:48:54 2-курс талабаси мактабда дарс берса бўладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Демак, педагогика йналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади.

2-курслар эса мактабда дарс бера олмайди!

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
13.7K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash