Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-09-21 12:26:46 Расман: Дипломатияга максимал балл тўплаб, контракка ўқишга кирган абитуриентлар Президент имтиёзи асосида грантда ўқийди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналишига максимал 189 балл тўплаб, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган 5 нафар иқтидорли абитуриентнинг барчаси Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.

Бу ҳақида Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.9K views09:26
Ochish/sharhlash
2023-09-21 11:29:55
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун тестда максимал балл — 189 балл тўплаган бўлса-да, Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари сабабли контрактда ўқишга мажбур бўлаётган абитуриентлар дардлари.

Батафсил

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
16.1K viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2023-09-19 12:35:36
Расман: Миллий инглиз тили сертификатимиз Туркиянинг Кипр Фанлар Университетида тан олинади

Туркиянинг Кипр Фанлар Университети (Kibris Ilim Üniversitesi –Cyprus Science University) томонидан агентликнинг инглиз тилини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификати расман тан олинди.

Эндиликда Билимни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган инглиз тилидан тегишли даражадаги миллий сертификатга эга абитуриентлар Кипр Фанлар Университетида таҳсил олишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
20.8K views09:35
Ochish/sharhlash
2023-09-19 10:22:02Миллий сертификат абитуриентга нима беради?

Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича сертификат учун имтиҳон топшириб олдиндан баллни нақд қилиб қўйиш мумкин:

. Математика
. Биология
. Кимё,
. Физика
. Она тили ва адабиёт
. Тарих
. География


Эслатма: Бошқа фанлардан айни вақтда миллий сертификат олиш имкони йўқ (чет тилларидан бошқа) балки келгуси йиллардан қўшилиши мумкин.

Масалан, тиббиёт университетига топшираётган абитуриент кимё, биологиядан сертификат олиб қўйса, имтиҳонда фақат мажбурий блокдаги 3 та фандан тест ишлайди холос.

Ёки бўлмаса, асосий блок фани тарих ва она тили ва адабиёти бўлган педагогика йўналишига кирмоқчи бўлган абитуриент Тарих ва Она тили фанларидан миллий сертификат олишга муваффақ бўлса унга ҳам асосий ҳам мажбурий фан балларини олдиндан нақд қилиб қўяди. Кириш имтиҳонида фақат Математика фанидан мажбурий блок тесларини ишлайди ҳолос! Агар Математика мажбурий блокни ҳам ишлагиси келмаса бу фандан ҳам миллий сертификат олиб қўйиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.6K views07:22
Ochish/sharhlash
2023-09-19 06:24:33
Миллий сертификат имтиҳонларида қатнашиш учун қанча тўлов бор?

Ўзбек тили — 495 минг сўм
Рус тили  — 495 минг сўм
Қорақалпоқ тили — 495 минг сўм
Математика — 495 минг сўм
Физика — 495 минг сўм
Кимё — 495 минг сўм
Биология — 495 минг сўм
Тарих — 495 минг сўм
География — 495 минг сўм
Чет тиллари – 445 минг сўм

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.9K viewsedited  03:24
Ochish/sharhlash
2023-09-18 13:17:33
Расман: Энди барча олийгоҳлар ўз ректорларини ўзлари сайлайди!

Президент қарорига кўра, олий таълим муассасаларда ташкилот жамоаси ректорларни сайлаш тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги тартиб бўйича эса ректорлар Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тайинланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
17.4K viewsedited  10:17
Ochish/sharhlash
2023-09-16 10:21:32 Расман: Докторантурага қабул бошланди

Олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар 15-сентябридан 15-октябригача Ягона электрон тизим орқали қабул қилинади.

Булар:

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy)) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DcS) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.6K viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2023-09-15 14:47:01 ​ Ўқишга киролмаган 6,5 минг нафар Қорақалпоғистонлик абитуриентлар қўшимча квота доирасида ўқишга қабул қилинди 2022-йил 31-августдаги 213-сонли Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва…
14.1K views11:47
Ochish/sharhlash
2023-09-15 12:31:02
Расман: Дунёнинг энг нуфузли 100 та олийгоҳига грантга ўқишга қабул қилинган ёшларга "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

Дунёнинг энг нуфузли 500 та олийглоҳига грант асосида қабул қилинган ёшларнинг транспорт ва тураржой харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида илгари сурилган эди.

Ижро муддати сифатида 2023 йилнинг декабрь ойи кўрсатилган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.0K views09:31
Ochish/sharhlash
2023-09-14 21:47:17
Янги мактаб дарслиги экан

Қачондан бери қўл - таъм билиш, тил эса - сезиш органи бўлиб қолди?

Эссиз шу китоб учун ажратилган миллиардлаб халқ пуллари...

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
22.7K viewsedited  18:47
Ochish/sharhlash